Толибон нишонидаги юлдуз: У энди Ўзбекистонда ҳам концерт бермоқчи, ўзбекча куйламоқчи - O'zbekiston

Ориёно Саид

Сурат манбаси, GettyImages/MASSOUD HOSSAINI

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Толибон нишонидаги юлдуз: У энди Ўзбекистонда ҳам концерт бермоқчи, ўзбекча куйламоқчи.

Бу йил Ўзбекистондан ташқари, яна Тожикистонда ҳам ижодий сафар билан бўлмоқчи.

Ориёно Саиднинг эътироф этишича, албатта, толиблардан қўрқади.

Аммо АҚШ бўладими, Европа ёки режасида бўлган Ўзбекистон, ҳатто, ўз она Ватани Афғонистон, албатта концерт бераверади.

"Чунки бу менинг танлаган йўлим", дейди у:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Афғонистонда толибларнинг Исломий Амирлиги амал қилган 90-йиллар охири 2000-йиллар бошларида хонандалар учун вазият осон бўлмаган.

Ўшанда мамлакатда толиблар талқинидаги қатъий Шариат тизими амал қилган.

Кўплаб тақиқлар қаторида куй-қўшиқ ҳам тақиқланган.

Хотин-қизларнинг таълим олишлари, ишлашлари ҳам маън қилинган.

Уларнинг эркак ҳамроҳсиз остона хатлаб, кўчага чиқишларига бирор биз изн бўлмаган.

Тақиқни бузганларга нисбатан кескин жазо чоралари амал қилган.

Исломий Амирлик 2001 йилда АҚШ бошчилигидаги кучлар томонидан ағдарилган эса-да, хонанда бўладими ёки сиёсатчи, афғон хотин-қизлари ҳануз қўрқувда.

Уларнинг аксарияти, ҳатто, АҚШ Афғонистонда муқим тинчлик ўрнатиш учун Толибон билан олиб бораётган музокаралардан ҳам хавотирда.

Уларга кўра, эришилган битим доирасида толибларнинг коалицион ҳукумат доирасида Афғонистонда яна қудратга қайтиши ўзларини учун хайр аломати эмас.

Ҳатто, сўнгги йилларда ҳам зино қилганликда айбланиб, аёлларнинг толиблар томонидан тошбўрон қилингани, таъбир жоиз, "ўз овозини чиқаргани" учун, ҳатто, исёнчилар қолиб, афғон эркаклари томонидан калтаклаб ўлдирилиб, ёқиб юборилганига оид хабарларнинг кўзга ташланиши кузатилади.

Афғон аёллари

Сурат манбаси, Getty Images

Уларнинг эътирофларига кўра, ҳамон ўзларини бехавотир ҳис қилишмайди, ҳатто, бугун ҳам жангарилар таҳдиди остида, жонлари қайғусида.

Ориёона Саид эса, Афғонистондан ташқарида ҳам донг таратиб улгурган саноқли аёл афғон хонандаларидан бири бўлади.

Айнан юлдуз қўшиқчилик мавқеида у ўз қўшиқларида эътибор қаратиб келаётган асосий мавзу айнан афғон хотин-қизларининг тақдири бўлади.

Унинг айтишича, дунёнинг қай бир нуқтасида концерт бермасин, кўнгиллари, дардларига таскин истаб, унинг концертларига келаётган кўпчилик ҳам, йилларки, ўз она Ватанларидан узоқда, дарбадарликда бўлган афғон аёллари бўлишади.

Концертлари теграсида ёнига келиб, ҳатто, ўзларининг дард-ҳасратларини ҳам тўкиб солишади.

Жони қанчалик хатарда эканини айтмасин, Ориёно Саид барибир Афғонистонга боришга ҳаракат қилади.

Бутун Афғонистонга машҳур ижодий танловларга ҳакамлик қилиш билан, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.

Яна Афғонистондаги инсонпарварлик билан боғлиқ вазиятга ҳам эътибор қаратиш, ҳолатни ўнглашга имкон қадар ёрдам беришга ҳам уринади.

Ўзбек тилида барибир ашула айтаман

Ориёно асосан форс ва пашту тилларида куйлайди.

Ҳиндча ва инглизча қўшиқларни ҳам қойиллатади.

Аммо, қаҳрамонимизга кўра, у энди хосан ўзбек тилида ҳам қўшиқ куйламоқчи.

Юлдуз хонанданинг айтишича, аллақачон дастлабкисининг устида ишлашни ҳам бошлаган.

"Ўзбек қўшиқлари жуда ҳам ширин, жуда ҳам ёқимли, эшитганимда, қулоғимга жуда жозибали эшитилади", - дейди у.

Ориёно Саиднинг айтишича, ўзбек тилига бўлган қизиқиши ҳам фавқулодда кучли.

Шу пайтгача ўзбек тилида қўшиқ куйламаётган бўлса, бунинг фақат битта сабаби бор - у ҳам бўлса ўзбекча шеърлари билан ўзига ёрдам бериши мумкин бўлган шоир йўқ.

Ориёно Саид бунинг учун ўзбекзабон мухлисларидан узр сўрашини ҳам айтади.

У бир неча йилдан буён Лондонда яшаб, ижод қилади.

Қатор халқаро мукофотлар соҳибаси.

Афғонистонлик юлдуз хонанда билан Би-би-си Ўзбек хизмати ходими Парвин Файз суҳбатлашган.

Суҳбат Афғонистон учун ўзбек тилидаги телевизион янгиликлар дастури учун тайёрланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek