Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди

Эрондаги намойишлар

Сурат манбаси, GettyImages/ATTA KENARE

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди - Эрон, беш кундирки, норозилик намойишлари гирдобида.

Одамлар "очман", дея кўчаларга чиқишаркан, Эроннинг аксарият шаҳарларига катта сондаги хавфсизлик кучлари ташланган.

Хабарларга кўра, намойишларни бостириш учун масъуллар куч қўллашган - ростмана қуроллар ва мерганларни ишга солишган.

Би-би-си қўлга киритган тасвирларда хавфсизлик кучлари девор ва дарахт ортидан туриб, намойишчиларга тўғридан-тўғри ўт очаётгани акс этган.

Халқаро "Amnesty" ташкилотига кўра, ўтган беш кун ичида юздан ортиқ одам қурбон бўлган.

Аммо, ташкилотнинг ишонишича, ҳақиқий рақамлар бундан кўра анча кўп бўлиши мумкин:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Намойишлар манзарасида мингдан зиёд киши ҳибсга олинган. Яраланганлар ҳам кўп.

Аммо ҳукумат расмий рақамларни эълон қилишдан бош тортмоқда.

Улар чет давлат ҳукуматларини, ўз таъбирларида, Эронда "қуролли исён" режалаганликда айблашмоқда.

Ҳозир Эронда аксарият мактаблар ёпиқ, футбол учрашувлари бекор қилинган, банклар ва бошқа биноларга ўт қўйилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти намойишчиларга қарши куч қўлланишини кескин қоралаган.

Эронлик масъулларни бундай қилмасликка ундаб чиққан.

Намойишлар ҳукумат бензин нархини уч баробарига кўтариши ортидан бошланиб кетган.

Бунга яна одамларнинг ўн йиллар мобайнида йиғилиб ётган қаҳру ғазаблари ҳам туртки берган.

Ҳукумат ўтган шанба кунидан буён интернетни ҳам деярли буткул тўсиб қўйган.

Эронликлар ўзларини бир-бирлари ва ташқи дунёдан узиб қўйилгандек ҳис қилишмоқда.

Америка жазо чораларини кучайтираркан, Эрон жиддий иқтисодий босим остида.

Инфляция қарийб 50 фоизга етган ва ишсизлик кўлами ортган.

Иқтисодий инқироз халқ ғазабининг куч билан бостирилиши даражасига ўсиб етган.

Намойишчиларга қарши мерганларнинг ишга солиниши эса, норозиликларга бу яқин йилларда кузатилмаган миқёсда жиддий бир тус берган.

Видеолавҳамиз Эрондаги сўнгги вазиятни ўзида акс этдиради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek