Россия ва Марказий Осиё: Ёши 17 да, беш фарзанднинг онаси

Девочка в парке

Сурат манбаси, Zuma\TASS

Россия расмий маълумотларига кўра, 2018 йили бу мамлакатдаги вояга етмаган аёллар 11000 дан ортиқ фарзанднинг онаси бўлганлар.

Чақалоқларнинг 1152 нафари онаси 16 ёшдан ҳам кичик.

16 ёш Россияда жинсий розилик ёши деб кўрилади.

Число родившихся по возрастам матерей

Россия Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 5 нафар 17 яшар аёл бешинчи фарзандининг онаси бўлган.

4 нафар қизнинг эса 12 ёшида кўзи ёриган.

Статистика идораси ҳисоботида ёш оналар мамлакатнинг қайси ҳудудида истиқомат қилишлари аниқланмаган.

Вторые и последующие дети

16 ёшга кирмаган инсон билан жинсий алоқа қилиш Россияда жиноий қилмиш ҳисобланади.

Агар йигит ва қиз ёши ўртасидаги фарқ тўрт йилдан кам бўлса, вояга етмаган қиз билан қовушган йигит жиноий жавобгарликка тортилмаслиги истисноси қонунчиликда белгилаб қўйилган.

Шунингдек, "жиноятни содир этган шахс айнан ўша эканлиги исботланса, ва икки ёшнинг никоҳ қуриши натижасида жиноятнинг ижтимоий хавфи бартараф этилган бўлса, жиноий таъқиб" этилмаслиги мумкин.

Мабодо жабрланувчининг ёши 14 дан кичик бўлса, бу истиснолар татбиқ этилмайди.

Россия расмий маълумотларига кўра, 2018 йили 1,6 миллион чақалоқ дунёга келган.

Ёши 18 га тўлмаган оналар жами кўзи ёриганларнинг 0,7 фоизини ташкил этган.

Ўтган йили Россия аҳолисининг сони камайиши кузатилгани хабар қилинди.

Аҳоли сонининг қисқариши охирги 10 йилда илк бор кузатилган.

Россияликларнинг сони 86700 кишига қисқарган ва 2019 йилнинг 1 январида мамлакат аҳолисининг сони 146 миллион 793 минг 700 кишини ташкил этган.

Экспертларга кўра, Украинадан Россияга мигрантлар оқими камайгани ва Марказий Осиёдан оқимнинг кам бўлса-да қайта тикланиши ўтган йилги демографик кўрсаткичларга таъсир қилган.

Мутахассислар узоқ йиллардан буён Россия аҳолиси камайишидан огоҳлантириб келадилар, аҳоли сони Марказий осиёлик мигрантлар эвазига кўпайтириш таклифлари илгари суриб келинади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek