Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркия: Истанбулдаги ўзбеклар ниманинг ҳаракатида?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Агар, уларнинг ўз сўзларига таянилса, мусофирлик ва муҳожиратда миллий ўзликлари, ўзбекликлари, ўзбекона урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолишмоқчи.
Шу йўл билан ўз мамлакатлари, миллатлари ва умумиятла турк халқларининг донғини дунёга ёйишмоқчи, обрўси, нуфузини кўтаришмоқчи.
Бу каби фикрларни Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда Истанбулдаги афғон ўзбеклари изҳор этишди.
Уларга кўра, Туркияда экан, айниқса, асосий диққат-эътиборларини ўзбек миллий курашини сақлаб қолишга қаратишган.
Маълум бўлишича, улар худди шу мақсадда ҳар якшанба куни махсус кураш беллашуви ўтказишади.
Кексаю ёш ўзбек курашчиларини гиламга чорлашади.
Ҳар ҳафта ўтказилишига қарамай, бу кураш мусобақасига бутун Туркиядан юзлаб томошабинларни йиғишга муваффақ бўлишади.
Тадбир ташкилотчиларига кўра, уларнинг саъй-ҳаракатлари биргина маҳаллий турнирларнинг ўзигина билан чекланмайди.
Туркияда муҳожиратда эканликларига қарамай, ҳатто, Афғонистон номидан кураш бўйича жаҳон чемпионати қадар нуфузли халқаро беллашувларда ҳам иштирок этишади.
Бу каби мусобақаларнинг аллақачон кўплаб совринли ўринларини ҳам қўлга киритишган.
Суҳбатдошларимизга кўра, афғон ўзбекларининг Туркияда ўтказаётган тўйлари ҳам ҳозир миллий кураш беллашувларисиз кечмайди.
Туркия ква ўзбеклар
Ўзбекистонликлари дохил Туркиядаги ўзбек муҳожирларининг сони бир неча юз мингга нисбат берилади.
Уларнинг аксарияти хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий сабаблар туфайли Туркияга юз тутишган.
Сўнгги йилларда, айниқса, Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий ва шимолий-шарқий минтақаларида хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётгани кузатилади.
Бу минтақаларда қадам-қадимдан асосан туркий халқлар истиқомат қилиб келишган.
Хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга қўшимча кенг илдиз ёйиб бораётган ночорлик, ишсизлик ва коррупция ҳоллари ҳам улардан салмоқли қисмининг муҳожиратга юз тутишига сабаб бўлаётган асосий омилларга айланган.
Улардан аксарияти эса, ўз йўлларини Туркияга солишган.
Туркия ҳукумати сўнгги уч йил ичида Европа Иттифоқи билан эришилган битим доирасида бу каби қочқинларни катта сонда ортга - Афғонистонга қайтариш ҳаракатида.
Аммо, шунга қарамай, Туркия жорий пайтда дунёнинг энг катта сондаги афғонлар бошпана топган учта давлатидан биттаси бўлиб турибди.
Би-би-си Ўзбек Хизмати ижодкорлари Гулсевар Замон ва Фазл Аҳмад Ёлғуз тайёрлаган видеолавҳада батафсил томоша қилинг.
Кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek












