Ўзбекистон ва Тожикистон: Совуқ урушнинг тугаши

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон икки давлат муносабатлари тарихидаги илк давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган.

Икки давлат раҳбарларининг Тошкентдаги музокаралари якунида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Ислом Каримов вафоти ортидан ўзаро муносабатларда бошланган янги даврнинг рамзи бўлган.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистон жанубий қўшнисининг гидроиншоот қурилиши лойиҳасига қаршилигидан воз кечган.

Марҳум президент Ислом Каримов ўз вақтида Роғун ГЭСи боис Тожикистонга уруш билан таҳдид қилган эди.

Жума куни Тошкентдаги тантанали маросим чоғида Президент Эмомали Раҳмон яна бир марта ўзбек томонини "сувсиз қолдирмаслик" ҳақида ишонтирган.

"Тожикистон ҳеч қачон қўшниларини сувсиз қолдирмаган ва қолдирмайди", - деб айтган Раҳмон.

У Президент Мирзиёев шу йил мартида ўзининг Тожикистонга ташрифи билан икки ўртадаги "муаммоларнинг 95 фоизини ҳал қилгани"ни айтган.

Тожикистон раҳбари Мирзиёев намойиш этган сиёсий ирода учун унга миннатдорчилик билдирган.

Ўз навбатида Президент Мирзиёев "сув бўйича икки давлат ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини" айтган.

Таҳлилчиларга кўра, Роғун юзасидан келишув Марказий Осиёдаги тангликни юмшатиши баробарида кенгроқ минтақавий ҳамкорлик истиқболларини очади.

Хўш, ўзбек-тожик муносабатларида ҳамма муаммолар ечилдими?

Би-би-си Форс хизмати муҳаррири Эҳсони Зарвон шарҳи.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek