Нега Бобурий Ҳиндистон рассомлари Исо мавлуди мавзусига қизиқишган?

1630 йилги Марям ва чақалоқ Исо тасвирланган расм

Сурат манбаси, From the British Library archive

Сурат тагсўзи, XVII асрга оид ушбу расм Ренессанс услубида исломий безаклар билан ишланган
    • Author, Черилан Моллан
    • Role, BBC News, Мумбай
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Насронийларнинг муқаддас китоби Инжилдаги энг муҳим воқеалардан бири – Исо Масиҳнинг туғилиши кўп асрлар мобайнида Ғарб рассомларининг асарлари мавзуси бўлиб келган. Улар бу воқеани тасвирлашда кўпинча Ғарбда кенг тарқалган гўзаллик ва ижодкорлик ғояларини қўллашган.

Бу асарлар христиан санъатининг энг кенг тарқалган намуналари бўлиб, дунёнинг ушбу воқеага бўлган қарашини шакллантиради ва Ғарбдан ташқаридагиларни бу жараёнга таъсир кўрсатишдан чеклаб қўяди.

Бироқ асрлар давомида Ҳиндистон рассомларининг баъзилари Исонинг туғилиши ва бошқа насронийлик дини мавзуларини ўз услубларида тасвирлаш орқали бу воқеа ҳақидаги ўз қарашларини ифодалашга интилганлар.

Уларнинг айримлари буни онгли равишда, бошқалари эса беихтиёр қилишган, аммо натижада Исо Масиҳнинг туғилиши воқеасига ва умуман насронийликка янгича ҳаёт ва маъно бахш этадиган асарлар яратилган.

Қуйида Ҳиндистон санъати тарихидан олинган, Исонинг туғилиши ўзига хос нуқтаи назардан тасвирланган бир неча расмлар келтирилган.

Алоқадор мавзулар

Бобурий ҳукмдор Муҳаммад Жалолиддин Акбар иезуит миссионерларини ўз саройига таклиф этиш орқали Шимолий Ҳиндистонга насронийликни олиб кирган деб ҳисобланади.

Миссионерлар ўзлари билан муқаддас китоблар ва насроний мавзудаги Европа санъат асарларини олиб келишган, булар сарой рассомларига таъсир кўрсатган. Акбар ва унинг ворислари ҳам насроний мавзудаги кўплаб деворий расмларни буюртма қилишган, баъзи сарой рассомлари эса бу расмларга Ислом санъати унсурларини сингдирганлар.

Жанубий Осиё тарихчиси Неҳа Вермани Бобурийлар сарой рассомлари томонидан яратилган бир расм ҳақида сўзлайди. Унда анъанавий равишда Биби Марям, Юсуф Пайғамбар ва чақалоқ Исо тасвирланган туғилиш саҳнасида император Жаҳонгир ҳам бор.

"Бобурий ҳукмдорлар ўзларини салтанатларида уйғунлик ва мувозанатни сақлай оладиган одил ҳукмдорлар деб билишган; улар ўзларини "универсал ҳукмдорлар" деб ҳисоблашган. Турли динларнинг ёнма-ён яшашига йўл қўйиш улар ўзларини қандай кўришлари ва қандай эсда қолишни хоҳлашларининг ажралмас қисми эди," дейди Вермани хоним.

Қуйидаги XVIII аср расмида Бобурийлар санъатининг одатий услубий хусусиятлари, жумладан, ўта услублаштирилган образлар, жонли ранглар, табиатга яқинлик ва безаклар акс этган.

Mary in blue cloak and mauve dress, seated on a terrace holding baby Jesus, surrounded by attendants holding various bowls and dishes. A tree and a building with red and green curtains in background. Ornate colourful floral border.

Сурат манбаси, The Trustees of the British Museum

Сурат тагсўзи, XVIII асрдаги Бобурийлар даври рассомчилиги услубидаги Биби Марям ва Исо тасвирланган расм
A 1630 painting of Virgin and child

Сурат манбаси, From the British Library archive

Сурат тагсўзи, Милодий 1630 йили чизилган суратда исломий рассомчилик безаклари кўринади

1887 йилда ҳозирги Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида туғилган Жамини Рой Бенгал халқ санъати ва Калигат рангтасвирлари унсурларини уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос тасвирий тил яратгани билан машҳур. Калигат расмлари Колката шаҳридаги машҳур ибодатхона атрофида пайдо бўлган ўзига хос санъат тури ҳисобланади.

DAG санъат фирмаси бош директори ва бошқарувчиси Ашиш Ананднинг айтишича, санъатшунос УГ Арчер бир пайтлар Жамини Рой учун Масиҳ Сантал қабиласи вакилини (Санталлар ҳинд қабиласи) ифодалагани ҳақида фикр билдирган.

"Исо ҳаётининг камтароналиги ва унинг фидойилиги Ройга қаттиқ таъсир қилган, шунинг учун унинг насроний мавзуидаги расмлари ҳинд мифологияси мавзусидаги асарлари каби муҳим эди. Уларнинг барчаси Рой ўзига хос тарзда ўзлаштирган модернизмнинг халқ услубида ишланган," дейди у.

Жамини Рой 1950 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо сурати

Сурат манбаси, Image Courtesy: DAG

Сурат тагсўзи, Жамини Рой 1950 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо сурати
Жамини Ройнинг Мадонна ва чақалоқ Исога ҳурматларини бажо келтириб келган мунажжимлар тасвирланган бошқа бир асари

Сурат манбаси, Image Courtesy: DAG

Сурат тагсўзи, Жамини Ройнинг Мадонна ва чақалоқ Исога ҳурматларини бажо келтириб келган мунажжимлар тасвирланган бошқа бир асари

1902 йилда Ғарбий Гоа штатида туғилган Ангело де Фонсека ўзининг Гоа маданиятига хос сезгирлиги билан Шарқ ва Ғарб таъсирларини уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос насроний рамзларини яратган.

Унинг расмларида Марям кўк кўйлак кийган оқ танли қиз сифатида эмас, балки қорамағиз, ҳиндча сари кийган ва мангалсутра тақинчоғини (турмушга чиққан ҳинд аёллари томонидан тақиладиган анъанавий тақинчоқ) тақиб олган ҳинд аёлига ўхшаб тасвирланган.

Инжилдаги саҳналар маҳаллий шароитларда кечади ва ҳинд томошабинларига таниш бўлган нақшлар ҳамда элементларни ўз ичига олади.

У ўз санъати орқали гўзаллик ва бадиий ижод бешиги фақат Ғарб эканлигига қарши чиқишга интилган.

"Фонсека асосан Ғарбнинг диний анъанаси сифатида қараладиган насронийликни Ҳиндистон яриморолида жойлаштиришни хоҳлаган. Айнан шу интилиш туфайли унинг аквареллари насронийликни янгича тасвирлаган," дейди Гоадаги Хавер тарихий тадқиқотлар маркази директори Риналд Д'Соуза Би-би-си билан суҳбатда.

Ангело де Фонсека 1952 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо сурати

Сурат манбаси, Xavier Centre of Historical Research, Goa

Сурат тагсўзи, Ангело де Фонсека 1952 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо сурати
Ангело де Фонсека 1942 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо суратига "Она" деб ном берган

Сурат манбаси, Xavier Centre of Historical Research, Goa

Сурат тагсўзи, Ангело де Фонсека 1942 йили чизган Биби Марям ва чақалоқ Исо суратига "Она" деб ном берган