"Мени Асад каллакесарлари зўрлашди - лекин энди юзимни кўрсатишдан қўрқмайман"

- Author, Фергал Кин
- Role, Махсус мухбир
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
У бувисиники эди. Қаттиқроқ нарса. Уни қўлида ушлаб, бармоқларини юргизиб, хотира сари сафар қиладиган восита. Мўъжазгина чиройли, нозик мозаика билан безатилган матоҳ.
Рене мусиқа қутичасини очади ва Дамашқдаги уйида, олис замонда эшитган мусиқа овози жаранглайди.
"Уйимдан фақат шу қолди", дейди у.
Бу йигитнинг борлиғм мулойимликдан далолат беради. Рене Шеваннинг бўйи паст, озғин ва оҳиста гапиради.
Бутун ҳафта унинг ҳис-туйғулари ўйнаб турди. Башар ал-Ассад қулаганидан хурсанд бўлса, унинг Суриядаги қамоқхоналарида ўтказган бир неча ой даврини эслаб юраги эзилди.
"Бир аёл бор эди. Ҳозиргача сиймоси кўз олдимда. У бурчакда туриб, илтижо қиларди... Уни зўрлаганликлари аниқ эди".
Men Asad prezident bo‘lgan Suriyaga hech qachon qaytib kelmasligimni va uning rahbarligi ostida bizda hech qachon yaxshi davlat bo‘lish imkoniyati yo‘qligini bilardim.
"15-16 ёшларда бир бола бор эди, зўрлашаётган эди, онасини чақирарди, "она... онам... она" дерди".
Уни ҳам жинсий зўрлашган эди.
Мен Рене билан биринчи марта учрашганимда, у эндигина Суриядан қочиб чиққан эди. Бу 12 йил олдин бўлганди. У камерага юзини кўрсатишдан қўрқиб, тебраниб, йиғлаб, қаршимда ўтирарди.
Махфий полиция уни демократия тарафдори намойишга боргани учун олиб кетган эди. Улар унинг гей эканлигини ҳам билишган.
Улардан учтаси гуруҳ бўлиб Ренени зўрлаган. У раҳм-шафқат қишиларини сўраган, лекин улар кулишган.
"Ҳеч ким мени эшитмади. Мен ёлғиз эдим", деб эслаганди у 2012 йилда.
Улар унга буни озодлик талаб қилгани учун қилишганини айтишган. Яна бир зобит уни ҳар куни таҳқирлаган. Бу зўравонликларни у олти ой давомида бошдан кечирган.
Телевидение орқали Дамашқда озодликка чиққан маҳбуслар тасвирлари пайдо бўлганда, Рене ўтмишини эслади.
"Мен ҳозир қамоқхонада эмасман, шу ердаман. Лекин Суриядаги одамларнинг суратлари ва тасвирларида ўзимни кўрдим. Улар учун жуда хурсанд бўлдим, ўзимни улар билан ҳис қилдим... У ерда ўзимнинг эски ҳолимни кўрдим. Мени қандай зўрлашгани ва қандай қийноққа солганини ҳис қилдим".
У йиғлайди ва биз интервюни тўхтатамиз. Бир неча дақиқа, дейди у.
Мен унинг хонаси деворига қарайман.
Унинг Суриядаги вайрон бўлган уйи, Рененинг Утрехтдаги марафонда югурган фотосурати бор. Кейин 2014 йилда ўлдирилгунга қадар Суриядаги психотерапевт ва экуменик фаол иезуит руҳонийси, 75 ёшли Франц Ван Дер Лугтнинг сурати.
Чуқур консерватив муҳитда курашаётган Ренега Ван Дер Лугт ота унинг оддий инсон эканлигини, жинсий ориентацияси қандай бўлишидан қатъий назар, Исо уни севишини айтганди.
Рене бир стакан сув олиб, суҳбатимизни давом эттиришни сўрайди.
Нега энди юзини камерага кўрсатишга рози бўлдинг, деб ҳайрон бўлдим.
"Чунки қўрқув республикаси йўқ бўлди. Чунки мен энди улардан қўрқмайман. Асад Москвада қочқин. Суриядаги барча жиноятчилар қочиб кетишди. Сурия барча сурияликларга қайтди", - дея жавоб беради у.
"Умид қиламанки, биз халқ сифатида эркин, тенгликда яшай оламиз. Мен суриялик, голланд, ЛГБТ сифатида ўзим билан жуда фахрланаман."
Бу унинг Сурияда гей сифатида яшай олишига ишончи комил дегани эмас.
Асад режими даврида гомосексуал ҳаракатлар жиноий жавобгарликка тортилган.
Мамлакатнинг янги бошқарувчилари фундаментал диний илдизларга эга ва гейларга нисбатан зўравонлик ва таъқибларга алоқадор бўлган.
"Кўплаб суриялик ЛГБТлар жанг қилганлар", дейди Рене.
"Улар инқилобнинг бир қисми бўлган ва ҳаётларини йўқотган. [Сурия режими] уларни ЛГБТ бўлгани учун ва инқилобнинг бир қисми бўлгани учун ўлдирган."
Рене менга ўзгариш истиқболи ҳақида "реалист" эканлигини айтди. Шунингдек, у барча диний ва этник гуруҳлар, жумладан курдларлар ҳам ҳимоя таклиф қилинганидан хавотирда.

Сурат манбаси, Getty Images
Рене мамлакатдан қочган ва кўпчилиги қўшни мамлакатлар - Ливан, Иордания ва Туркияда ёки Европада ўз хавфсизлигини топган олти миллионга яқин сурияликлар бири.
Асад режими ағдарилганидан сўнг бир қанча Европа давлатлари сурияликларнинг бошпана сўрашини тўхтатиб қўйган. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу ҳаракатни эрта деб танқид қилмоқда.
Германияда бир миллионга яқин суриялик бор. Улар орасида мен биринчи марта 2015 йил август ойида Грециянинг Лесбос оролига тушган кўплаб одамлар орасида танишган ажойиб ногирон курд қизи бор эди.
У шимолга Сербия, Хорватия, Словения ва Австрия орқали саёҳат қилганди.
Сурия шимолидан Европага етиб бориш учун Нужин тоғлар, дарёлар ва денгизни кесиб ўтган. Синглиси Нисрин ногиронлар аравачасини уни итариб борган.
"Мен астронавт бўлишни ва балки ўзга сайёралик билан учрашишни хоҳлайман. Ва мен қиролича билан учрашишни хоҳлайман ", деганди у.
Мен унинг ёнига чанг босган йўлда чўккалаб ўтирдим, у ерда минглаб бошпана изловчилар кундузги жазирамада чарчаб ётарди. Унинг яхши кайфияти ва некбинлиги юқумли эди.
Бу Америка теледастурларини томоша қилиб, инглиз тилини равон ўргатган қиз эди. Нужин Ҳалабда улғайган ва кейин уруш авж олгани сари оиласининг она шаҳри, кейинчалик "Исломий Давлат" (ИШИД) гуруҳи ҳужумига учраган курд таянч шаҳри Кобанига йўл олганди.
Мен уни ҳозир Кёлндаги гавжум Ноймаркт майдонида учратдим. У ерда маҳаллий аҳоли сосиска еб, вино ичмоқда ва Суриядаги ҳодисалар эса анча олисда бўлиб туюлади.
Лекин Нужин учун эмас.
Қолган оила аъзолари ухлаб қолгандан кейин ҳам анча вақт бутун ҳафта давомида телевизор кўрди. Унинг бизнес бошқаруви курсидан имтиҳони бўлса ҳам эътибор бермади. У эплайди.
Нужин шуни яхши англайдики, энди ҳеч қачон ягона умид лаҳзаси бўлган Асаднинг қулаши каби лаҳза бошқа қайтарилмайди.

"Ҳеч нарса абадий эмас. Зулматдан кейин тонг отади", дейди у.
"Мен Асад президент бўлган Сурияга ҳеч қачон қайтиб келмаслигимни ва унинг раҳбарлиги остида бизда ҳеч қачон яхши давлат бўлиш имконияти йўқлигини билардим. Агар у кетмаса, биз ҳеч қачон тинчликка эриша олмаслигимизни билардик. Энди у саҳифа ёпилгач, менимча, ҳақиқий имтиҳон бошланади".
Рене сингари у хилма-хилликка бағрикенг ва ногиронларга ғамхўр давлатни хоҳлайди.
"Мен лифти йўқ ва тўртинчи қаватдаги квартирага фақат зинапоя орқали кўтариладиган жойга қайтишни хоҳламайман".
Бир курд сифатида у ўз миллатдошларининг минтақадаги азоб-уқубатларини яхши билади.
Энди курд қўшинлари шимолдаги нефтга бой шаҳарлардан чиқиб кетишга мажбур бўлаётган бир пайтда, Нужин Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган янги режим томонидан хавф кўради.
"Биз ҳозир ҳокимиятга келган бу одамларни биламиз. Биз уларни қўллаб-қувватлаётган давлатлар ва кучларни биламиз ва улар курдларнинг фанати эмас. Улар бизни аниқ севишмайди. Ҳозир бизнинг энг катта ташвишимиз шу".
Суриянинг янги раҳбарлари мамлакатда барқарорликка эриша олмаса, ИШИДнинг қайта тузилишидан қўрқув ҳам бор.
Курдларнинг ҳудудларида яшаётган яқинларига доим қўнғироқ қилиб туради.
"Улар ҳам биз каби келажак ҳақида қайғурмоқда ва хавотирда", дейди Нужин.
"Биз ҳеч қачон қўнғироқ қилишни тўхтатмаймиз ва агар улар биринчи қўнғироқдан кейин кўтармасалар, доимо хавотирга тушамиз. Кейинчалик нима бўлиши ҳақида жуда кўп ноаниқлик бор".
Ноаниқлик Европадаги бошпана бериш сиёсатидаги ўзгаришлар билан кучайди.
Шундай бўлса-да, бу ёш аёл, унинг ҳаёт тажрибаси - туғма жиддий ногиронлик тажрибаси, уруш даҳшатларига гувоҳ бўлиш, хавфсиз жой излаб Яқин Шарқ ва Европа бўйлаб саёҳати - унда умидли бўлиш қобилиятини шакллантирган.
Мен уни таниганимдан, ўн йил ичида ўзгармади. Асаднинг қулаши унинг Сурия ва халқига ишончини янада кучайтирди.
"Суриянинг қандайдир жарликка қулашини кутаётганлар кўп", - дейди у.
"Биз бир-бирини ёмон кўрадиган ёки ҳасад қиладиган ё бир-бирини йўқ қилишни хоҳлайдиган одамлар эмасмиз. Биз бир-биримиздан қўрқиш учун ўстирилган одамлармиз. Лекин бизнинг табиатимиз шундайки, биз қандай бўлсак шундай севамиз ва қабул қиламиз".
"Биз бетартиблик, қўрқув ва вайронагарчилик эмас, балки севги, юоридай қабул қилувчи ва тинчлик халқи бўлишимиз мумкин ва бўламиз".
Сурияда ва ундан ташқарида унинг ҳақ бўлишига умид қиладиган қалблар кўп.












