Ўзбекистон паспортини ололмай Россияга кетган қўшиқчи: Аёлга 40 ҳунар оз бўлиб қолди

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Узукжамол Турсунбоевани 90-йилларда биргина қўшиғи Ўзбекистонга танитган эди.

У Қирғизистонда туғилиб ўсган, сўнгра Тожикистонда консерваторияда ўқиб олий маълумот олган.

Аммо, Ўзбекистонда оила қуриб фарзандли бўлишдек орзуларига етган ва санъатда ўз ўрнини топа бошлаган хонанда кутилмаганда Россияга меҳнат муҳожирлигига кетди.

Узукжамол кўп уриниб Ўзбекистонда фуқаролик ва «Ўзбекнаво» лицензиясини ололмагани, концерт ва ТВда чиқишларсиз қийналганини айтади.

Аммо, у тушкунликка тушмади ва бир неча ҳунарни ўрганиши орқали ўз йўлини топди.

Узукжамол Ўзбекистонда танила бошлаганди

Сурат манбаси, Uzukjamol

Сурат тагсўзи, Узукжамол Ўзбекистонда танила бошлаганди

"Бу ерда одамларимиз қандай ишлашларини кўриб, раҳмим келди. Кўп мусофирларни кўриб айтдим, нимага шу инсонлар шунчалик қийинчилик билан оиласини боқяпти, шулар қийинчилик кўрса, нима учун мен шу ишларни қилолмайман?" - дейди Узукжамол.

Профессионал хонанданинг Россияда оддий меҳнат муҳожирига айланиши қандай кечди?

Айни пайтда Россия фуқароси бўлган Узукжамол Турсунбоева билан Би-Би-Си Ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт суҳбатлашди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek