ИШИД инқирози: Мўсулдан кейин навбат Раққагами?

Сурат манбаси, Reuters
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар Раққада ИШИД жангариларини қамал қилишганини даъво қилишмоқда.
Раққа шаҳрини ИШИД ўзининг минтақадаги "халифалик пойтахти" деб билади.
Сурия Демократик кучлари деб аталмиш курд ва араб жангариларидан ташкил топган қўшинлар Раққадан жанубга томон йўлларни ҳам қамал қилганини айтган.
Раққа 2014 йилда ИШИД жангарилари томонидан босиб олинганди.
Мўсул ИШИДдан озод этилдими?

Сурат манбаси, Reuters
Сўнгги хабарларга кўра, ИШИД Ироқнинг Мўсул шаҳри устидан назоратни бой берган.
Шаҳарнинг вайрон қилинган Ал Нурий масжиди ҳам Ироқ кучлари назоратига ўтган.
Би-би-сининг Ироқ кучлари билан бўлган мухбирига кўра, айни масжид комплексида ҳамон ИШИД мерганлари мавжуд.
Жангарилар ўтган ҳафта минтақадан чекинишар экан, бу қадимий масжид ва минорани портлатиб юборишганди.
Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абади масжидни жангарилардан тозалаш амали " сохта ИШИД давлатининг интиҳосидир", деб айтган.
Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02












