'Анқарадаги ҳужум Сурия курдларининг иши'

Портлашда 30 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган

Сурат манбаси, Getty

Сурат тагсўзи, Портлашда 30 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган

Туркия Бош вазири Анқарадаги ҳалокатли бомба ҳужумида Суриядаги курдларнинг "Халқ мудофаа қўмитаси"сини айблаб чиққан. Ҳужумларга алоқадорлик айбловлари билан 14 киши ҳибс қилинган.

Аҳмад Довудўғли улар Туркияда тақиқланган ПКК - Курдистон Ишчи Партияси жангарилари билан ҳамкорликда ишлашганини айтган.

Жаноб Довудўғлига кўра, портлашда 30 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган.

Туркия чоршанба куни кечда Ироқ шимолидаги ПКК кучларига қарши ҳужум олиб борган, хабар қилинишича, 70 га яқин жангари нишонга олинган.

Бош вазир Довудўғли ўлдирилганлар орасида ПККнинг юқори мартабали аъзолари ҳам борлигини айтади.

Аҳмад Довудўғли Анқарадаги бомба ҳужумини амалга оширган шахсни Солиҳ Нежар деб атаган ва у Суриядаги "Халқ мудофаа қўмитаси" аъзоси эканини айтган.

"Ҳужум ва "Халқ мудофаа қўмитаси" ўртасида тўғридан-тўғри алоқа борлиги аниқланди", деб айтган у.

Унинг айтишича, ҳужум Туркия ичкарисидаги ПКК жангариларининг техник ёрдамлари билан амалга оширилган.

Айни пайтда Туркия жануби-шарқидаги ҳарбий карвон нишонга олингани ҳақида хабарлар келмоқда.

Портлаш Диёрбакир ва Бингол шаҳарларини боғловчи шоҳ йўлда юз берган ва 9 ҳарбий нобуд бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon