"Муҳожирлар тикув цехига қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкин"

Сурат манбаси, RIA Novosti
Москвадаги тикув цехида 30 январ куни рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган инсонлар сони 12 га етгани ҳақида хабар тарқатганлар россиялик расмийлар.
Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бўлганлар, дея хабар тарқатмоқдалар Россия оммавий ахборот воситалари.
Ёнғин 30 январ тунида Москванинг Строминка кўчасидаги тикув цехида келиб чиққан.
Ёнғиннинг жуда кучли бўлганини айтмоқдалар фавқулодда вазиятлар ва ўт ўчириш хизматлари.
Аланга кучлилигидан ўт ўчирувчилар бинога яқинлаша олмаганлар.
Тикув цехининг томи қулаб тушган.
31 январ куни вайроналар остидан инсонларнинг куйиб кетган жасадлари топилган.
Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола, бири ҳатто бир ёшга ҳам тўлмагани хабар қилинмоқда.
Терговчилар тахмин қилишларича, меҳнат муҳожирлари тикув цехида яшаб келганлар.
Ёнғинга нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.
Тахминлардан бири - бинога атайин ўт қўйилган бўлиши мумкин.
Терговчилар бир неча ёнғин манбасини топганлар.
Россия Тергов қўмитаси Москва бўлими ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғаган.
Бу иш "эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган мулкни атайин йўқ қилиш ёки шикаст етказиш" банди бўйича экани ҳақида айтган Тергов қўмитаси вакили.
Меҳнат муҳожирларининг қайси республика фуқаролари экани аниқлаштирилмоқда.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - bbcuzbekradio












