Хитой: Кимёвий портлаш ҳудудидаги аҳоли кўчирилмоқда

Сурат манбаси, Reuters
Хитой ҳукумати кимёвий заҳарланиш хавотирлари туфайли Тянзиндаги портлаш атрофида уч чақирим масофа радиусида яшовчи халқни мажбуран кўчира бошлаган.
Кимёвий моддалар заводида юз берган ёнғин ҳали ҳам ўчирилмаган ва захарли моддаларнинг атрофга тарқалиши хавфи мавжуд.
Ёнғин жойида ҳарбий кимёвий экспертлар иш олиб боришмоқда. Уни ўчиришга мингдан ошиқ одам жалб этилган.

Сурат манбаси, AFP
Чоршанба куни Хитойнинг шимоли-шарқидаги Тянзин порт шаҳрида юз берган портлашларда камида 85 одам ҳалок бўлган, бир неча юз одам жароҳат олган.
Портлаш юз берган омборхона Ruihai Logistics фирмасига тегишли бўлган. У захарли кимёвий моддаларни ташиш, хусусан, осон ёнувчи суюқликларни ташиш билан шуғулланган.
Хавотирларга кўра, ёнғин пайтида омборхонада 700 тонна натрий цианиди бўлган бўлиши мумкин.

Сурат манбаси, Reuters
Саноат ҳудудини бошқарувчи ширкатни хавфсизлик қоидаларини қўпол бузишда айблашмоқда.
Хитой ҳукумати бутун мамлакатдаги хавфли кимёвий ва портловчи моддалар омборхоналаридаги шароитларни текшириш бўйича буйруқ чиқарди.
Шунингдек, хавфсизлик чораларини бузганларга энг оғир жазолар қўлланиши буюрилди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












