Би-би-сига айтаман: "Матбуот анжуманида ортиқча савол берилмасин"

"Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида яна янги қоида ишлаб чиқилди. Унга кўра журналистлар матбуот анжуманлари ва тадбирларни ёритиш учун борганларида ташкилотчиларга ортиқча савол бермасликлари лозим. Берилиши лозим бўлган саволлар олдиндан ТВ раҳбарияти билан келишилган ҳолда тайёрланади. Мазкур Низом шахсан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг раиси Алишер Хўжаев томонидан тасдиқланди ва барча ходимлар таништириб чиқилди", деб ёзади Ўзбекистон телевидениесининг Нуриддинов деган журналисти.

"Низомга амал қилмаган журналист интизомий жазога тортилади ва ишдан ҳайдалади.

Кузатувчиларнинг фикрича, ушбу қарор сўнгги беш йил ичида ТВ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган энг ажабтовур қоидаларнинг энг юқорисини эгалласа ажаб эмас.

Бу ҳолат журналистларнинг ёпиб қўйилган лабларини маҳкамроқ янада елимлаш дея изоҳланмоқда.

Дарвоқе, телевидение ходимлари бундан буён гувоҳномаларга суратга тушишда фақатгина қора костюм, ок кўйлак ва қора галстукда бўлишлари лозим. (худди хавфсизлик хизматидаги ходимлар каби)

Бу қоида хам буйруқ шаклида барча ходимларга етказилди. Яқинда бу ерда журналистларни манкуртларга айлантириб қўйишса ҳам ҳеч ким ажабланмайди.

Сал олдинроқ, барча ТВ ходимларига хорижга чиқмаслик тайинланиб, бу қоидага амал қилмаганларнинг ишдан кетиши билдирилганди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб Миллий телерадиокомпания девонхона бўлими ходими Гулнора меҳнат таътили пайтида Туркияга опасини кўриб келгани бориб келди ва бу ҳолат раҳбарият томонидан қўпол хатолик дея баҳоланиб ишдан ҳайдалди.

Лекин бир қанча вакт ўтар ўтмас, «Ёшлар» телеканали режиссёри Аллақулов иш пайтида, хеч кандай огоҳлантиришсиз, 13 кун Бирлашган Араб Амирлиги давлатига бориб келди.

Лекин бу ҳолатга кўпчилик раҳбарлар кўз юмишди ва Аллақуловга шунчаки огоҳлантирувчи ҳайфсан беришди… Савол туғилади: бу икки ходим ўртасида фарқ нимада эди.

Шунингдек, журналистларнинг матбуот анжуманларида савол бермаслиги билан боғлик низом ҳам ҳамма ходимга таалуқлими? Биз воқеалар ривожини кузатамиз", деб ёзади Ўзбекистон телевидениесининг журналисти.

Наҳотки бундай ажабтовур низомлар ишлаб чиқишаверишсада, журналистлар лом мим демай ўтираверишса. Бу низом қонунчилигимизга қанчалик тўғри келиши ёки келмаслиги хақида сўнги фикрни айта оладиган прокуратура, судларимиз ишлаб турибдику! Президентимизнинг хар гал айтадиган журналист ходимларига эркинлик тавсиялари қаёқда қолмоқда?! Менимча бу низомни прокуратура органлари ёки адлия вакиллари кўриб чиқиши керак. 1000 лаб журналистлар ишласада, лекин хеч нима қила олмасалар. 1 тийинга қиммат журналист деган номга лойиқ бўлиб қолмайдиларми! Hojiahmad, Toshkent

Yaqinda poytaxt informatsion dasturining bir muxbiri Avialiniya boshligiga "nima uchun xodimlaringiz uzbek tili, ya'ni davlat tilini bilmaydi" deb savol bergani uchun ishdan haydaldi. G'ulom Samad, Qashqadaryo