Шоҳруҳ Хон: У нега ва нима учун ўзини буткул ўзгартирди? Кино ва cанъат, Yangiliklar

Шоҳруҳ Хоннинг бироз танаффусдан сўнг фильмларга қайтиши Болливуднинг бу йилги энг катта муваффақияти бўлди

Сурат манбаси, Red Chillies Entertainment

Сурат тагсўзи, Шоҳруҳ Хоннинг бироз танаффусдан сўнг фильмларга қайтиши Болливуднинг бу йилги энг катта муваффақияти бўлди
    • Author, Мерил Себастиан
    • Role, BBC News

Ўзининг ўттиз йиллик кино карьераси давомида Болливуд супер юлдузи Шоҳруҳ Хоннинг болаларча жозибаси, ёнар кўзлари ва табассуми у ўйнаган романтик роллар билан синонимга айланиб улгурган. Бу йил у экранга ўзгача қиёфада - қўпол, экшн фильм юлдузи бўлиб қайтди.

Ўзининг сўнгги "Жаван» фильмида у метро поездини йўловчилари билан бирга гаровга олган тақирбош ва қўрқинчли Хон кўринишида намоён бўлади. У кутилмаганда ҳамма гаровдагиларни ҳайратда қолдириб қўшиқ айтиб, рақсга туша бошлайди.

Фильм трейлерида томошабинлар огоҳлантирилади: "Мен ёвуз одамга айланганимда, ҳеч бир қаҳрамонга имконият қолмайди".

Ҳиндистонда машҳур бўлган Хон, чет элда ҳам миллионлаб мухлисларга эга машҳур киноюлдузлардан биридир.

Унинг бироз танаффусдан сўнг фильмларга қайтиши Болливуднинг бу йилги энг катта муваффақияти бўлди. Мулойим романтик қаҳрамон ўрнига, кино танқидчи Анупама Чопра айтганидек, "озғин, қўпол, жанговар машина" пайдо бўлади.

Presentational grey line

Алоқадор мавзулар:

Presentational grey line

Хон аввалроқ Дон (2006) ва Раис (2017) каби фильмларда экшн жанрига қўл урган эди, аммо улар "Патаан" ва "Жаван" каби каттароқ шахсни экранга олиб чиқмаган.

Чопра хонимнинг айтишича, бу унинг "карьерасидаги янги босқич"дан дарак.

iqtibos

Хон 2023 йилни "Патаан» жосуслик фильми билан бошлади, унда у мамлакатни террор ҳужумидан қутқариш учун курашди. Фильм тўрт ҳафта ичида 120 миллион доллардан ошиқ даромад келтириб, маҳаллий касса рекордларини янгилади. Унинг қўш ролдаги актёр ва бир нечта аватарлар иштирокидаги сўнгги "Жаван» фильми 18 кун ичида ўтган ойдаги рекордни янгилади.

"Биз ҳозир экранда кўраётган қаҳрамонимиз аввалги фильмларда кўрганимиздан катта фарқ қилади", дейди Чопра хоним.

Хоннинг фильмлардаги дастлабки муваффақияти антиқаҳрамон - "Дарра»да (1993) таъқиб қилувчи, "Базигар»да (1993) ишққа мубтало ошиқ ва "Анжаам»да (1994) қасоскор антагонист сифатида келди. Аммо 1995 йилги блокбастер "Дилвали Дулҳания Ле Жаенге» уни романтик қаҳрамон сифатида кейинги ижод йўлини белгилаб берди.

Ўшандан бери у кўплаб драма ва комедияларда роль ўйнади, аммо романтика қироли бўлиб қолаверди.

"Жаван» ва "Патаан»да қаҳрамоннинг зукколиги ва харизмаси сақланиб қолган, лекин уларда Хон гравитацияни ҳам писанд қилмайдиган чайир суперюлдуз сифатида кўринади.

Шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Getty Images

Танқидчи Раҳул Десайнинг айтишича, бу икки фильм унинг каръераси ва шуҳратини жонлантирган.

Бу фильмларда Хон билан ишлаётган ҳар бир режиссёр истайдиган мувозанат таъминланган дейди Чопра хоним, бир томондан "томошабинлардаги [киноюлдуз ҳақидаги] тасаввурни сақлаб қолади ва шу билан бирга уларга янги нимадир беради".

Хон шахсий ва профессионал ҳаётидаги қатор муваффақиятсизликлардан сўнг тўрт йил танаффус қилди. 2016 ва 2017 йилларда унинг фильмлари ўртача баҳоланди ва паст даромад келтирди. 2021 йилда унинг ўғли Арян Хоннинг гиёҳванд моддалар сақлагани учун ҳибсга олингани матбуотда шов-шув бўлди. Охир-оқибат айбловлар олиб ташланди.

"Патаан" ва "Жаван" Хоннинг шахсий ва профессионал норозиликларини "яққол ва аниқ" ифодалайди, дейди жаноб Десай.

Икки фильмнинг услуби ҳар хил, аммо уларнинг маъноси ўхшаш: инқирозга учраган мамлакатни қутқариш учун қаҳрамон турли дин ва минтақадан бўлган иттифоқчилари ёрдамида курашади.

Бу мавзу Бош вазир Нарендра Моди ва ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) етакчиларидан мақтов олган "Керала ҳикояси" (2022) ва "Кашмир ҳужжатлари" (2021) каби сўнгги Болливуд фильмларидан кескин фарқ қилади. Ушбу фильмлар ҳиндларнинг диний эътиқодлари ёки миллатчилиги билан боғланган. Гарчи баъзи танқидчиларга хуш келмаган бўлса ҳам, хитга айланди.

"Жаван» фильмида Хон ўз отаси шаънини сохта айбловлардан тозалаш учун курашаётган армия зобити (уни ҳам Хон ўйнаган) ўғли ролини ўйнайди. У оддий одамга раво кўрилмаган адолатни таъминлаш учун бузуқ сиёсий тизимга қарши курашаётганда бир неча хил шляпа кияди.

Хоннинг фильмлари кўпинча фантастика ва реалликни бирлаштиради, дейди жаноб Десай. "Биз у ва у ўйнаган ролларга қараб завқ оламиз", деб ёзади у "Жаван» ҳақидаги тақризида.

"Патаан» фильми унинг шахсияти ва ҳозирги шароитда мамлакат билан муносабатларини акс эттиради

Сурат манбаси, YRF

Сурат тагсўзи, "Патаан» фильми унинг шахсияти ва ҳозирги шароитда мамлакат билан муносабатларини акс эттиради

"Илгари бу фильмлар супер юлдуз сифатида унинг ўзига эътибор қаратар эди, - деди жаноб Десай Би-би-сига. - Ҳозирги фарқ шундаки, "Патаан» ва "Жаван» каби фильмлар унинг шахсияти ва қарашларини (машҳур шахс, ота, севгили ёр, ватанпарвар), шунингдек, ҳозирги шароитда мамлакат билан муносабатларини акс эттиради."

Тагмаъно унинг фильмлари учун янгилик эмас: танқидчилар айтишича, унинг кўплаб эски фильмларида сиёсий тагмаъно ҳам бўлган.

""Свадс" каби фильм (у Ҳиндистонга қайтган НАСА муҳандиси ролини ўйнайди) маълум бир ватанпарварликдан далолат беради, - дейди Чопра хоним. - Аммо сўнгги бир неча йил ичида Ҳиндистонда ва унинг ҳаётида содир бўлган воқеалар сиёсий тагмаъноларни чуқурроқ тушунишга туртки бермоқда."

Модининг миллатчи ҳукумати ҳокимиятга келганидан бери, фаолларнинг айтишича, мусулмонлар ва бошқа озчиликларга қарши нафрат жиноятлари кўпайган. БЖП айбловларни рад этади, аммо унинг раҳбарлари бундай ҳолни камдан-кам қоралайди.

"Бу йилги блокбастерлар ҳиндларнинг ҳукмрон партияси томонидан бошқарилаётган мамлакатда Хоннинг нафақат актёр сифатида, балки мусулмон супер юлдузи сифатида ҳам қайтишини кўрсатади", дейди жаноб Десай.

"Кўпчилик томошабинлар бу фильмларни томоша қилаётганда унинг тагида бағрикенглик ва эски мактаб дунёвийлиги ётганини англамайди", дея қўшимча қилади у.

Танқидчилар ва томошабинлар эътибор қаратган "Жаван" саҳнаси Хоннинг сайлаш ва сиёсий масъулият ҳақидаги монологидир.

Бир қанча сиёсий партиялар, жумладан, ҳукмрон БЖП ва мухолифат Конгресси бу бошқа масалага ишора эканлигини айтяпти.

Чопра хонимнинг айтишича, "таъсири кенгроқ бирор нарса қилсангиз", бу яхши аломатдир.

Хоннинг ушбу фильмлардаги муваффақияти "уни шунчаки ностальгик бўлмаган фазога олиб чиқди", дейди жаноб Десай.

Танқидчилар ва томошабинлар эътибор қаратган "Жаван" саҳнаси Хоннинг сайлаш ва сиёсий масъулият ҳақидаги монологидир

Сурат манбаси, Red Chillies Entertainment

Сурат тагсўзи, Танқидчилар ва томошабинлар эътибор қаратган "Жаван" саҳнаси Хоннинг сайлаш ва сиёсий масъулият ҳақидаги монологидир

Аммо Шоҳруҳ Хон ҳақидаги китоб муаллифи Шраяна Бҳаттачарянинг айтишича, Хон ҳар доим қайта "жонланиш"га муҳтож бўлмаган даражада севимли бўлган.

Бҳаттачаря хоним ўз китоби учун 15 йил давомида актёрнинг мухлислари билан суҳбатлашди. "Ҳеч ким уни ўзлик сиёсатининг оддий иккиликлари даражасига туширмаган", дейди у.

Хон актёр сифатида ҳали кўп нарса бериши мумкин, дейди жаноб Десай. "Мен унинг кексайгани сари шон-шуҳрати аримаслигини, баёнотлар билан чекланмай, турли ролларни ўйнашни интиқ кутаман."

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002