Янгиликлар: Туркия сайлови натижаларини ким ҳал қилади? Dunyo Yangiliklar

Rally

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хотин-қизлар сайловчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади
    • Author, Селин Гирит
    • Role, BBC Жаҳон хизмати
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

"Агар Режеп Таййип Эрдоған яна ғолиб бўлса, ҳаёт барчамиз учун зулматга айланади", дейди Перит Би би сига.

У Боғазижи университетида ҳукуматпараст декан тайинлаганига қарши норозилик чиқиши қилган талабалардан биридир. 23 ёшли бу йигит ҳибсга олиниб, 94 кунга қамалган. У қарийб икки ой камерада ёлғиз ўтирган, сўнг қамоқ жазоси шартли 1.5 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилган.

Перит илгари фақат бир марта сайловда иштирок этган. Унинг дўстлари Суде ва Эмру энди йигирмага тўлган ва илк марта сайловда қатнашади. Уларнинг ҳеч бири Эрдоғандан бошқа етакчини кўрмаган.

Охирги инфляцияни ҳисобга олса, Туркияда ёшлар ҳаёти борган сари оғирлашмоқда дейди Эмру. Расмий рақамларга кўра, инфляция ҳозирда 44 фоизни ташкил қилади.

Rally of President Recep Tayyip Erdogan in Istanbul

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Илк бор овоз бераётганларнинг аксарияти Эрдўғон 2003 қудратга келганидан кейин таваллуд топган

"Ўқишни давом эттириш учун тўла ставкада ишлашингиз керак", дейди у.

14 май куни Туркияда парламент ва президентлик сайлови бўлиб ўтади. Рақобат жуда қизғин кечиши кутилмоқда.

Perit, Sude and Emru
Сурат тагсўзи, Мухолифатга овоз бермоқчи бўлган ёшлар - Перит, Суде ва Эмру

Аввал Бош вазир, кейин президент сифатида 2003 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Режеп Таййип Эрдоған биринчи марта ўзининг асосий мухолифат блоки номзоди Кемал Қиличдарўғлининг кучли рақобатига дуч келмоқда. Қиличдарўғлини кўпчилик Элдўғоннинг тамоман тескариси деб ҳисоблайди.

Ғалаба электоратнинг 8 фоизини ташкил қиладиган ва илк марта сайловда овоз берадиган 5 миллион сайловчига боғлиқ бўляпти. Кузатувчилар фикрича, ана шу гуруҳ ҳали аниқ қарор қилмаган катта қатлам ҳисобланади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Supporters of President Erdogan

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Эрдўғон тарафдорлари

20 ёшли Солиҳнинг айтишича, танлов аниқ эмас. "Менимча, Режеп Таййип Эрдоған харизматик етакчи, турк сиёсатида ана шундай харизма бўлиши керак", дейди у.

Унинг ишонишича, Эрдоған аввалги муваффақиятларини давом эттира олади.

"Инвестициялар давом этяпти. Илгари Туркия энергия таъминотида муаммолар бор эди, ҳарбий жиҳатдан бошқа давлатларга қарам эди. Ҳозир ўз автомашиналаримиз, ўз дронларимизни чиқаряпмиз. Эрдоған барча муаммоларимизни ҳал қилди", дейди у.

BBC

Президентликка номзодлар ёшларнинг кўнглини овлашга уринмоқда.

Эрдоған мудофаа ва технологияга алоҳида эътибор қаратиб келган, Қиличдарўғли эса ёшларга кўпроқ эркинлик ва кўпроқ иш ўринлари бўлишини ваъда қилмоқда.

Аммо 20 ёшли Гиземнинг фикрича, Эрдоған аслида Туркияда эркинликни кенгайтирган.

"Ҳозир ҳар ким хоҳлаган ишини қилиши мумкин. 10 йиллар илгари мухолифат эркинликни чекламоқчи бўлган эди. Мен каби ҳижоб ўраган қизлар университетга қўйилмасди", дейди у.

Kemal Kilicdaroglu and Selvi Kilicdaroglu

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Жаноб Қиличдарўғлининг мана бу "юракчаси" ёшларга ёқиб тушган

Эрдоғаннинг муҳим ислоҳотларидан бири университетлар ва давлат хизматларида исломий ҳижоб ўрашга ўнлаб йиллар давомида қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши бўлди.

"Агар бугун бу мамлакатда ҳижобли ўқитувчилар, шифокорлар, муҳандислар бўлса, буларнинг барчаси Эрдоған берган эркинликлар туфайлидир. У бўлмаганда биз ҳалигача дунёвийлик номи билан эзилган бўлардик», дейди Гизем.

Қиличдарўғли ўтган йили парламентга давлат хизматчиси бўлган аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини таъминловчи қонун лойиҳасини тақдим этган эди. Бунга жавобан Эрдўғон бу масалани референдумга қўйишни таклиф қилди. Ўшандан бери муҳокама тўхтади.

Сайловда яна икки президентлик номзоди даъвогарлик қилмоқда: миллий сўл марказчи сиёсатчи Муҳаррем Инже ва ўнг қанот миллатчилар вакили Синан Ўган.

Сўнгги сўровлар шуни кўрсатдики, бу номлар асосан ёш сайловчиларга ёқади, аммо мухолифатнинг асосий тарафдорлари улар Киличдарўғли оладиган овозларга путур етказиши ва сайловнинг иккинчи босқичига йўл очиши мумкинлигидан қўрқишади.

Овозларнинг ярмидан кўпини олган ҳар қандай номзод президентлик сайловида ғолиб бўлади. Акс ҳолда, пойга икки ҳафтадан кейин иккинчи босқичга ўтади.

Аёл сайловчиларнинг бўлажак сайловларда қандай овоз беришлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар бутун сайловчиларнинг 50,6 фоизини ташкил қилади.

Кўпчилик консерватив аёлларнинг қўллаб-қувватлаши Эрдоғанни йигирма йил аввал ҳокимиятга олиб келганини, ҳозир эса бу қўллов тобора камайиб бораётганини таъкидлайди.

Rally

Сурат манбаси, Getty Images

Эрдоғаннинг аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган халқаро шартнома бўлмиш Истанбул конвенциясидан Туркияни чиқариш қарори кўплаб аёлларни ундан бегоналаштирди ва оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Ўтмишда Эрдоған она бўлмаганларни "ярим аёл" деб атаган, аёлларга камида уч нафар фарзанд кўришни маслаҳат берган, эркак ва аёлга тенг муносабатда бўлмаслик кераклигини таъкидлаган эди.

Унинг сўнгги сайловлардаги иттифоқчиси радикал исломчи Ҳуда-Пар партиси ҳатто ҳукмрон партиядан депутат аёллар орасида ҳам хавотир уйғотди.

Феминист Гулсум Кавнинг таъкидлашича, кундалик ҳаётда аёллар ҳар томонлама эзилади.

"Уларнинг эркинликлари чекланмоқда, калта иштон кийгани учун ҳужум қилинмоқда, кийими учун мусиқачи аёлларга қамоқ жазоси билан таҳдид қилинмоқда, рассомлар эса жинсий зўрлаш ишини танқид қилгани учун қораланмоқда", дейди у.

"Бу ҳукумат эркаклар ва аёллар тенглигига ишонмайди. Улар аёлларнинг уйда ўтиришлари ва ҳеч нарса қилмасликларини исташади. Аммо аёллар аввалгидекмас. Улар Туркияни ҳам ўзгартирадилар."

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002