40 дан ортиқ давлат Британия билан қатновларни тўхтатди - Коронавирус янги тури қанчалик хавфли? Дунё, янгиликлар (видео)

Lorries queuing to get into Dover

Сурат манбаси, PA Media

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Коронавируснинг янги тури шиддат билан тарқалиши сабаб 40 дан ортиқ давлат Британия билан қатновларни тўхтатди. Коронавирус қандай мутацияга учради? Унинг янги тури нима учун тезроқ тарқалмоқда?

Россия, Испания, Ҳиндистондан тортиб Европанинг Германия, Нидерландия, Италия, Белгия Франция давлатлари Британиядан учиб келувчи самолётларни вақтинча қабул қилмаслигини маълум қилди.

Якшанба куни тунда Франция Британия билан чегараларини 48 соатга ёпиши ортидан чегара олдида юк машиналарнинг турнақатор навбати юзага келган.

Янги вирус аниқланиши натижасида мамлакат ичида янги йил арафасида янада қаттиқроқ чекловларга жорий қилинди.

Коронавирус қандай мутацияга учради?

Вируснинг мутацияга учраши янгилик эмас. Аммо бу мутациялар касалликнинг табиатини ўзгартирса олимлар хавотирга туша бошлайди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Коронавируснинг ушбу янги тури излари сентябр ойида Англиянинг жанубий шарқидаги Кент графлиги ва Лондонда олинган иккита намунада топилганди. Кейин улар тез тарқала бошлади. Докторларнинг айтишича, ўзгариш вирус тарқалишини 70 фоизгача тезлаштириши мумкин.

"Вирусни бурун ва томоқда топдик. Вирус миқдорининг кўплиги одамлар уни одатдагидан кўпроқ юқтириб олишини англатади. Бу - ижтимоий масофа чораларини янада кучайтиришимиз, масофа сақлаб, алоқаларни камайтиришимиз кераклигини англатади", дейди Англия жамоат соғлиқ тизимидан Сюзан Ҳопкинс.

Коронавируснинг янги турида 23 та генетик ўзгариш бор.

Уларнинг айримлари вирус сиртидаги тикансимон оқсилларда мужассамлашган.

Олимларга кўра, бу инсон танасидаги тўқималарни эгаллаб олишни осонлаштиради.

Ҳозирча ушбу ўзгаришлар касалликни янада жиддий ва ҳалокатли қилиши борасида далиллар йўқ. Тадқиқотчилар буни тасдиқлаш учун шифохонадаги беморларни ўрганишда давом этмоқда.

Тез тарқалувчи вируснинг чиқиши одамлар уни янада тезроқ юқтириб олишини англатади. Бир неча касалхоналардаги беморлар сони аллақачон апрелда бўлиб ўтган биринчи тўлқиннинг энг юқори кўрсатгичига яқинлашиб қолгани ҳисобга олинса, ўзгарган вирус Англия миллий соғлиқ тизимига янги босимлар юклаши мумкин.

Бу - мавжуд ижтимоий масофага оид қоидалар вирус тарқалишининг олдини олишда етарли эмаслигини ҳам англатиши мумкин. Шу сабабдан Лондон ва Англиянинг жанубий шарқида янги чекловлар жорий қилинди.

"Ҳар куни нима қилишимизга доир мингта кичик қарор оламиз. Кунимизни бошлаётганимизда хавф-хатарларимиз ҳақида билишимиз керак. Ва уларни камайтириш учун чора кўришимиз лозим. Вируснинг янги тури тез тарқалувчан ва маълум ҳудудларда айланиб юрган бўлиши мумкин. Аммо вирус тарқалишини камайтирувчи чоралар ҳам бор", дейди доктор Мария Ван Керкҳов.

Вирус таркибидаги ҳар қандай ўзгариш вакцинани самарасиз қилиб қўйиши мумкинлиги борасида хавотирлар бор. Бироқ ҳозирча буни тасдиқловчи бирорта ҳам ҳолат қайд қилинмади. Оммавий эмлашнинг йўлга қўйилиши пандемияга барҳам бериш учун етарли бўлишига ҳамон умидлар сўнмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek