Беларусь: ОМОН қаттиққўллиги ва ҳомиладор аёл ҳибси ила намойишлар давом этди Belarus Dunyo

Getty Images

Сурат манбаси, TUT.BY/AFP via Getty Images

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Якшанба куни Беларусь пойтахи Минск ва бошқа шаҳарларида Александр Лукашенко ғолиб деб топилган президент сайловлари натижаларига қарши норозилик сифатида яна бир оммавий адолат марши ўтказилди.

Tut.by порталининг хабар беришича, акцияда бир неча ўн минглаб одамлар қатнашди. Рейтерсга кўра, биргина Минскнинг ўзида 100 минг одам намойишларга қўшилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинган. "Весна" инсон ҳуқуқлари маркази ҳисоботига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 234 кишини ҳибсга олишган, улардан 165 нафари Минскда ва 69 нафари бошқа шаҳарларда ушлаб олиб кетилган.

Норозилик намойишлари Гомел, Могилев, Витебск, Гродно ва Брестда ҳам бўлиб ўтди.

Минскда ҳукумат кучлари томонидан сув пуркагичлари кўчаларга олиб чиқилди, Брестда эса кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

А1 мобил операторининг баёнотига кўра, Минскда давлат органларининг талабига биноан мобил интернет тезлиги яна пасайтирилган. Тезлик фақат маҳаллий вақт билан соат 19: 05да, аксарият намойишчилар тарқалиб кетишидан сўнг тикланди.

Юриш маҳаллий вақт билан соат 14: 00да бошланиши керак эди, аммо байроқли намойишчилар акция ўтказиладиган жойга йўл олаётганларида ҳибсга олинишни бошладилар. Намойишчиларни бирма-бир овлаб ҳам қўлга олинганлар.

Хавфсизлик хизматларининг янги тактикаси туфайли намойишчилар шиорларини аввалига яшириб, плакатларни фақат шаҳар марказидаги Спорт саройи ёнида кўтара бошладилар.

ОМОН ўта қаттиққўллик билан амал қилди: Гроднода ҳомиладор аёл ҳибсга олинган, Брестда намойишчилар юзига газ сепилган ва ҳавога ўқ отилган.

Беларусь Ички ишлар вазирлиги ўз ходимлари бу усуллар билан «қонун бузилишини бартараф қилиш»ни мақсад қилганини айтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek