Россия: Ҳокимимизни қайтариб беринг - Хабаровскда намойишлар тинмаяпти - Rossiya

Россиянинг Узоқ шарқидаги Хабаровск шаҳрида маҳаллий ҳоким Сергей Фургал тарафдорларининг оммавий намойишлари еттинчи кун давом этган.
Фургал бундан 15 йил аввал камида икки нафар тадбиркорни ўлдиришга буюртма берганликда айбланиб, ҳибсга олинган ва ҳозирда Москвадаги тергов ҳибсхонасида ушлаб турилибди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Фургалнинг ўзи айбларни рад этади.
Маҳаллий маъмурият берган маълумотларга кўра, шанба кунги юришда 10 мингга қадар одам қатнашган.
Аммо мухбирлар қарийб 50 минг одам намойишга чиққанини айтишмоқда.
Намойишчилар маҳаллий вақт билан 12 ларда ўлка ҳукумати биноси олдида тўпланишни бошлашган.

Сурат манбаси, RUSSIAN INVESTIGATIVE COMMITTEE/TASS
Намойишлар чоғида "Озодлик!", "Фургал-бизнинг танловимиз" сингари шиоролар кўтарилган.
Хабаровскдаги кўпчилик ҳибсга олиш ортида сиёсий сабаблар турганига ишонади.
Сергей Фургал икки йил аввал Путин дастаклаган номзод устидан ғалаба қозонганди.
Би-би-си мухбири Стив Розенбергнинг айтишича, Хабаровскда бир ҳафтадан буён давом этаётган оммавий намойишлар Путин ва Кремлни ноқулай аҳволга қўяди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













