Коронавирус ҳақида cўнгги янгиликлар ва унинг аломатлари пайдо бўлса, тарқатмаслик учун нима қилиш керак? Хитой O`zbekiston

AFP/GETTY

Сурат манбаси, AFP/GETTY

Ўқилиш вақти: 2 дақ

*Хитойда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 40 кишини ташкил қилган, бу январ ойидан бери энг оз кўрсаткичдир

*Жанубий Корея ҳам бир кунда вирус тарқаши энг паст кўрсаткичда бўлганини маълум қилган

*Америка Қўшма Штатларида эса коронавирусга чалинганлар сони 500дан ортган.

*Италияда 133 та ўлим ҳолати қайд этилган

*Нефт нархлари ва молия бозорида кескин пастлаш кузатилган:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Коронавирус тарқамаслиги учун касаллик аломатлари борлар нима қилиши керак?

Коронавирус аломатлари бўлган айрим одамларга ўз-ўзини иҳоталаш маслаҳат берилмоқда.

Тушунтириш
Сурат тагсўзи, Қўлни 20 лаҳза совунлаб ювинг, йўтал ва аксиришда оғиз-бурунни тўсинг, қўлни юз-кўзингизга текизманг.

Агар вирус тарқаган ҳудудга сафар қилиб қайтсангиз ёки бу ҳудуддан келганлар, вирусга чалинганлар билан яқиндан гаплашган, бир хонада қолган бўлсангиз ўзингизни иҳота қилганингиз маъқул.

Мабодо вирусга чалинган одам билан 15 дақиқа 2 метр масофада гаплашсангиз ёки юзма-юз суҳбатлашсангиз, сиз коронавирус юқтирган бўлишингиз мумкин.

Кимдир вирусга чалинса шифокорлар бу шахс алоқада бўлган бошқа инсонлар ҳақида маълумот тўплашади.

Мулозимлар ва шифокорлар бу каби инсонларга ўзларини иҳота қилишни маслаҳат беришади.

Коронавирусни бошқаларга юқтирмаслик ва ўзингизни иҳоталаш йўлларини ўрганинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ўзимни қандай иҳоталашим керак?

•14 кун давомида уйда қоласиз

•Мактабга, ўқишга ёки ишга бормайсиз

•Жамоат транспортидан ёки таксидан фойдаланмайсиз

Сиз турадиган хона яхши ҳаво алмашадиган, аммо бошқалар яшайдиган хоналардан узоқроқда бўлиши керак.

Бозор-ўчар қилиш керак бўлса, табиийки, яқинларингиз ва дўстларингиздан ёрдам сўрайсиз.

Улар сизга бозорликни ёки дори-дармонни олиб келиб беришлари мумкин. Аммо уйингиз ёки хонангиз эшиги остида қолдиришлари шарт.

Шифокорларга кўра, сизни кўришга келмаганлари маъқул. Меҳмондорчилик хатарсиз эмас.

Мен яшаётган уйда бошқалар ҳам бўлса-чи?

Тушунтириш
Сурат тагсўзи, Қўлни 20 лаҳза совунлаб ювинг, йўтал ва аксиришда оғиз-бурунни тўсинг, қўлни юз-кўзингизга текизманг.

Агар оилада ёки дўстларингиз билан бир уйда яшасангиз, унда умумий ошхонадан фойдаланмаганингиз маъқул. Айниқса, бошқалар ҳам бу ошхонада бўлишса. Ҳеч ким бўлмаганида ошхонадан фойдалансангиз, сиздан кейин овқат пишириладиган хона санитария -кимёвий суюқликлар билан тозаланиши керак.

Албатта, айрим ҳолатларда ўзингизни тўла ажратиб яшашингизнинг имкони бўлмайди.

Бунақа ҳолатларда яқинларингиз ёки дўстларингиз билан бир хонада бўлиш ёки яқиндан суҳбатлашишни камайтиринг. Қўлларингизни совунлаб камида 20 секунд ишқалаб ювиб туринг.

Табиийки, сочиқ, санитария асбоблари ёки бошқа уй жиҳозларини бирга яшайдиган инсонлар билан бўлишиб ишлатманг.

Агар бунинг ҳам имкони оз бўлса, масалан, умумий хожатхона ишлатиладиган бўлса, унда албатта вирус юқтирган шахс охирги бўлиб фойдаланиши ва ундан кейин ювиниш хонаси ёки ҳожатхона обдон тозаланишини керак.

Вирус юқтирган шахсларнинг чиқиндилари иккита селлофан халтага солиб, кейин ташланиши керак.

Кейин бу шахснинг чиқиндисини нима қилиш кераклигини мулозимлардан сўраб олинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek