Ислом ва мусулмонлар: Исроилда 1200 йиллик масжид топилди

Исроил

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Масжид Исроилнинг бадавийлар яшайдиган Роҳат шаҳарчасида топилган

Бино қолдиқлари жойлашган ҳудудда 7-8-асрларда бедуинларнинг Роҳат шаҳарчаси бўлган.

Исроил Археологик ёдгорликлар департаменти масжидга ҳудуддаги қурилиш ишлари вақти дуч келинганини хабар қилмоқда.

Департамент унинг ёши Макка ва Қуддусда топилган масжидларники билан беллаша олишини билдирган.

Исроил

Сурат манбаси, Israel's Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Масжид қурилиш ишлари чоғида топилган
Muslims pray at the site of an ancient mosque in Israel

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мусулмонлар янги топилган масждидда намоз ўқишмоқда

Қазув ишларига бошчилик қилаётган Жон Зелигман ва Шаҳар Зурга кўра, масжид «дунёнинг исталган еридаги топилмаларнинг ноёби»дир.

Тадқиқотчилар масжидга ўз вақтида маҳаллий деҳқонлар ибодат учун келганини тахмин қилмоқда.

Иморат очиқ осмон ости услубида ва тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, унинг тўрида Макка томон қараган меҳроб ҳам бўлган.

Исроил

Сурат манбаси, Getty Images

«Шу жиҳатларидан биз бу бинонинг масжид эканини англадик,» сўзлайди жаноб Зелигман.

Ислом тарихи бўйича мутахассис Гидеон Авнининг маълум қилишича, араблар Византия назорати остида бўлган ҳозирги Исроил ҳудудини 636 йилда босиб олган ва бу иншоот ҳудудга Исломнинг кириб келиши ортидан бунёд этилган илк масжидлардан биридир.

A worker from Israel's Antiquities Authority at the site of an ancient mosque

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Исроилнинг Археологик ёдгорликлар департаментидан Ёсир Аламор масжид тошини намойиш қилмоқда

«Шу жиҳатларидан биз бу бинонинг масжид эканини англадик,» сўзлайди жаноб Зелигман.

Ислом тарихи бўйича мутахассис Гидеон Авнининг маълум қилишича, араблар Византия назорати остида бўлган ҳозирги Исроил ҳудудини 636 йилда босиб олган ва бу иншоот ҳудудга Исломнинг кириб келиши ортидан бунёд этилган илк масжидлардан биридир.

Барча суратларнинг муаллифлик ҳуқуқлари Getty Images ва Исроилнинг Археологик ёдгорликлар департаментига тегишли.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek