Шавкат Мирзиёев: Халқ уйғонмоқда...

Сурат манбаси, Prezident.uz
Ўзининг Наврўз табригида Ўзбекистон президенти мамлакатда бошланган ислоҳотларнинг жамиятга таъсирини баҳорги уйғонишга қиёслаган.
"Ҳақиқатан ҳам, Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотмоқда. Ислоҳотлар эса жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотмоқда", - деб айтган Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда янги давр бошланди ва бу озодлик ҳамда эркинлик давридир.
Президент ўз нутқида ислоҳотлар олис ва машаққатли йўлнинг бошланиши эканини таъқидлаган.
"Жонажон Ўзбекистонимиз ҳам бугун ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўймоқда.
Бу - эркинлик ва озодликнинг янги даври, бунёдкорлик ва фаровонликнинг янги, юксак босқичидир.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Бу - "Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ" деган эзгу ғоя амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган даврдир. Янги-янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшаётган давр бу.
Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, мададга муҳтож инсонлар ва оилаларга чинакам кўмак ва ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётган давр бу.
Бу - жаҳон ҳамжамияти билан, энг аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик эшиклари кенг очилаётган замондир.
Бу - ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган, дунё аҳли эътироф этаётган янги Ўзбекистондир.
Айни вақтда буларнинг барчаси - биз танлаган олис ва машаққатли йўлдаги дастлабки қадамлардир" , - деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Бу Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига учинчи Наврўз табригидир.
Ўтган йилларда президент Тошкентдаги халқ сайлида иштирок этган, аммо нутқ сўзламаганди.
Бу йилги президент нутқи яқинда фойдаланишга топширилган "Ҳумо" саройида янграган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












