Саудиялик аёл билан бирга нонушта қилган эркак ҳибсга олинди

A close up of the video showing the man and woman having breakfast together.
Сурат тагсўзи, Arrested after eating this meal
    • Author, Том Геркен, UGC & Social News
    • Role, Раҳа Таҳин, BBC Monitoring
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Саудия Арабистонида мисрлик эркак аёл киши билан нонуштақилаётгани муҳрланган видео тасвир Twitter'га тарқаб кетгандан сўнг ҳибсга олинди.

Аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг тахмин қилишича, эркак Мисрдан Саудия Арабистонига келиб ишлаётган мутахассис, аёл эса саудиялик бўлган.

Саудия қонунларига кўра, ишхоналар ёки McDonald's, Starbucks каби емакхоналарда оилалар ва ёлғиз эркаклар алоҳида ўтириши лозим.

Аёлларнинг ёлғиз эркаклар билан ёнма-ён ўтириши ман этилади.

Саудиялик аёллар, шариат ва мамлакат қонунларига биноан, ота ёки эр, баъзида, ака-ука ёки ўғил ҳамроҳлигисиз ижтимоий ҳаётга фаол аралашиш ҳуқуқидан маҳрумдир.

Мисрлик эркак Саудия Арабистонининг Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, вазирлик уни «бир қанча жиддийҳуқуқбузарликларни содир этиш ва фақат саудияликларгагина мўлжалланган жойни эгаллаб олиш»да айблаган.

Шундан сўнг «мисрлик эркак саудиялик аёл билан нонушта қилмоқда» номли арабча ҳештаг Twitter'да оммалашиб кетиб, у фойдаланувчилар томонидан 113,000 мартадан зиёд қўлланган. Фойдаланувчилар, асосан, икки давлат ўртасидаги улкан маданий жарликка эътибор қаратганлар.

Видео тагсўзи, Саудиялик аёлларга ҳануз изн берилмаган 5 нарса(инглиз тилида)

Саудияликлар нуқтаи-назари

Атиги 30 сония давом этувчи видеода бир эркак ва бир аёл енгил ҳазил-ҳузул билан биргаликда нонушта қилаётгани акс этади. Уларнинг ёнида бошқа одамлар кўринмайди.

Консерватив кайфиятдаги фойдаланувчиларнинг ғазабига сабаб бўлган асосий саҳна видеонинг тугалланишида юзага чиқади: аёл қўли билан эркакка овқат тутқазади.

Видеога нисбатан муносабат билдирган саудияликларнинг аксарияти эркак ва аёлни қаттиқ танқид остига олган. Кўплаб танқидчилар эркакнинг ўрнига аёл жазога тортилиши зарур эди, деган фикрни ўртага ташлаганлар.

«Нега доим аёллар эмас, балки эркаклар жазога тортилишини тушуна олмайман,» дейди бир Twitter фойдаланувчиси. «Мен саудияликман [аёл] ва ўзимга қасамки, имкон бўлганда эркак билан қўшиб аёлни ҳам жазолар эдим. Кулги, иш жойида овқатланиб ўтириш… Нега ҳаддингизни билмайсиз?»

Presentational grey line
Presentational grey line

Баъзи одамлар эса ишхонадаги муҳит аёл-эркак муносабатларига асосланиб қолмаслиги, ҳамкасблар биргаликда ҳазиллашиш, овқатланиш ёки бошқа ахлоққа зид келмайдиган эрмак билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлигини таъкидлашган.

Бироқ бу фикрга қарши чиққанлар кўпчиликни ташкил этган. Масалан бир фойдаланувчи шундай дейди: «Саудия аёлларининг тобора хорижликлар билан кўпроқ бирга ишлаши анъаналар, одатлар вақадриятларнинг яққол поймол этилишидир.»

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

Мисрликлар нуқтаи-назари

Мисрда эса, кўплаб одамлар саудияликларнинг «оддийгина бирга нонушта қилиш»га нисбатан бунчалик дарғазаб бўлаётганиданҳайрон қолган. Мисрликлар фикрича, бировга зарари тегмайдиган кичик видео учун кимнингдир ҳибсга олиниши жуда ғалатидир.

Мисрликлар, айниқса, мазкур воқеа ва Саудияда яхшиланиб бораётган аёллар ҳуқуқи билан боғлиқ муҳитнинг бир-бирига номутаносиб келаётганига ишора қилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида, узоқ йиллик тақиқдан сўнг, саудиялик аёлларга автомашина ҳайдашҳуқуқи берилган эди.

Мисрлик таниқли телебошловчи Осама Гавиш ватандошининг ҳибсга олинишидан ҳайрон бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва дунёга мослашиш борасидаги юксак режалар ҳаққонийлигини савол остига олган: "Аслида Муҳаммад бин Салмон [Саудия ворис шаҳзодаси] янги, замон билан ҳамнафас, очиқ, концертлар ва кинолар бемалол намойиш этиладиган, пляжларга эга Садуия Арабистонини хоҳламаяптими?"

Сония исмли мисрлик Twitter фойдаланувчиси эса юртдошининг ҳибсга олинишини саудиялик эркакларнинг "мўрт эгоси" натижаси, деб атаган ва биргина безарар видео туфайли Саудия Арабистонида меҳнатқилаётган мисрлик ишидан айрилиб, депортацияга юз тутишидан ачинишини маълум қилган.

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2