Машҳур аёл қўшиқчи нега ҳижобга кирди?

Амал Ҳижазий

Сурат манбаси, Amal Hijazi

Сурат тагсўзи, Амал Ҳижазий илгари очиқ кийиниши билан ҳам танилганди

Очиқ-сочиқ кийиниши билан танилган хонанда Амал Ҳижазий ҳижобга кирди.

У мавлуд куни Муҳаммад Пайғамбарга атаган янги ашуласини ҳам ҳижобда куйлади.

Ливанлик машҳур ашулачи олдинги очиқ-сочиқ суратларини ҳам ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаган ва сипо ҳамда рўмолли расмларини эълон қилган.

Лекин баъзилар аёл кишининг куйлаши, барибир, ўз авратини очишга тенг, деб қоралашмоқда.

Айни мавзуга яқин бошқа видеоларимиз:

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002