Сурия: Россия ҳаво ҳужумлари оқибатида "ўнлаб тинч аҳоли вакиллари" қурбон бўлган

Сурат манбаси, Reuters
Суриянинг Ал-Шафаҳ қишлоғига Россия ҳаво кучлари уюштирган ҳужум оқибатида камида 53 киши қурбон бўлган.
Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Суриядаги Инсон ҳуқуқлари вазиятини мониторинг қилувчи ташкилотга кўра, якшанба куни тонгги ҳужумларда қурбонларнинг 21 нафари болалардир.
Бу қишлоқда ИШИД гуруҳи қолдиқлари яширингани айтилади.

Сурат манбаси, Reuters
Аввалроқ, Россия ўз бомбардимончи учоқлари ҳужум уюштиргани, аммо нишон жангарилар ва уларнинг қароргоҳлари бўлганини айтганди.
Россия Сурия президенти Ассаднинг яқин иттифоқчиси саналади.









