Париждаги қуролли шахс полиция 'кузатуви'да бўлган

Сурат манбаси, EPA
Парижда бир полиция ходимини отиб ўлдирган қуролли машинасида қолдирган ҳужжатлардан унинг шахси аниқланган.
Аммо, Франция расмийлари ҳали бу маълумотларни эълон қилишгани йўқ.
Ҳодиса пайшанба куни Париж марказидаги Елисей далаларида юз берганди.
Отишмада икки полиция зобити ҳам яраланган, қуроллининг ўзи хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.
Маҳаллий матбуот ўлдирилган шахс 39 ёшли экани, шаҳар четидаги мавзеълардан бирида яшаб келгани ҳақида ёзган.
Айни пайтда у эҳтимолий радикал исломчи сифатида ҳам кўрилган.
Ички ишлар вазири воизига кўра, Франция полицияси Бельгия хавфсизлик хизматлари томонидан аниқланган яна бир шахсни изламоқда.
Президент Франсуа Олланд хавфсизлик йиғини ўтказган.
Франция якшанба куни президентлик сайловига ҳозирлик кўрмоқда.
Президент Олланд ҳужумни "террорчилик" билан боғлаган ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакатнинг дастагига эга эканини айтган. Айни пайтда у нобуд бўлган полиция зобитининг хотирасига ҳурмат бажо келтирган.
Ўзини "Исломий Давлат" деб атовчи гуруҳ ўз "жангчи"ларидан бири ҳужумни амалга оширгани ҳақида айтган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












