Грин-карта эгалари АҚШга кира олади

Сурат манбаси, YouTube
Фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган 7 мусулмон давлатидан грин-карта эгалари Америкага бемалол сафар қилишлари мумкин.
Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилган.
АҚШ Президенти Дональд Трамп 27 январь куни имзолаган фармонга мувофиқ, 7 мусулмон давлатлари фуқароларининг Қўшма Штатларга кириши 90 кунга тақиқланган.
Шунингдек, қочқинларни қабул қилиш дастури 120 кунга тўхтатилган.
Трампнинг фармони Америка бўйлаб кўп сонли норозилик чиқишларига сабаб бўлган.
Фармоннинг энг зиддиятли жиҳатларидан бири унда грин-карта эгаларининг кириши ҳам тақиқлангани эди.
Ваҳоланки, грин-карта АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини беради.
Кейинроқ Оқ Уй грин-карта соҳиблари визасиз кириш дастури доирасида 90 кунгача АҚШга киришга рухсат сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини айтди.
Ва ниҳоят, 1 февраль куни Спайсер грин-карта эгаларига бу каби ариза билан мурожаат қилишга ҳожат йўқлигини очиқлади.
АҚШнинг йирик технологик ширкатлари фармонни қоралашган.
Вашингтон, Массачусетс, Нью-Йорк ва Виржиния штатлари расмийлари эса Трампнинг фармони устидан маҳкамага шикоят қилишларини айтишган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












