Антарктикада уй оласизми?

Антарктика - бугун энг замонавий ва қулай иншоотлар қурилаётган қитъа. Улар, асосан, илмий-тадқиқот марказлари бўлиб, баъзиларида йил бўйи олимлар яшашади.

Ақлни шоширадиган биноларни тиклашдан мақсад - илмий тадқиқот. Бироқ баъзи давлатлар учун бу обрў ва мавқе ҳамдир.

Энг кичик ва арзон бинолар 100 миллион АҚШ долларидан бошланади.

Бразилиянинг Comandante Ferraz илмий-тадқиқот станцияси

Сурат манбаси, Estúdio 41 / Afaconsult

Сурат тагсўзи, Бразилиянинг Comandante Ferraz илмий-тадқиқот станцияси 2018 йили мана шу ҳолатида қуриб битказилса, Антарктикадаги энг йирик замонавий мажмуалардан бири бўлади.
Бразилиянинг Comandante Ferraz илмий-тадқиқот станцияси ичкариси

Сурат манбаси, Estudio 41 Arquitetura

Сурат тагсўзи, 2012 йили ўз илмий-тадқиқот маркази ёниб кетгач, Бразилия Хитой мудофаа муҳандисларига катта пул тўлаб, янги станция қурдирмоқда.
Бразилиянинг Comandante Ferraz илмий-тадқиқот станцияси

Сурат манбаси, Estúdio 41/Afaconsult

Сурат тагсўзи, Бразилия янги мажмуада ўз олимлари учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Мана бу бинонинг тепа қисми яшаш, пастки қисми эса илмий тадқиқотларга мўлжалланган.
"Бҳарати" маркази

Сурат манбаси, IMS / bof

Сурат тагсўзи, Ҳиндистон ҳам орқада қолмаяпти. Антарктика шимолидаги уммонга қараган янги "Бҳарати" марказида ҳиндлар жанубий қутб сувларидаги ҳаётни ўрганишади.
Жанубий ёғдуси остидаги "Бҳарати" маркази биноси

Сурат манбаси, NCAOR

Сурат тагсўзи, Ҳиндистон Антарктиканинг жанубий қутб ёғдуси тушиб турадиган нуқтасида ўз доимий марказини бунёд этиш учун аввалдан ишланган 134та махсус контейнерни келтирган ва уларни бириктириб "Бҳарати"ни тиклаган.
Жанубий Кореянинг Антарктикадаги Jang Bogo станцияси

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Жанубий Корея 4 йил олдин қурган Jang Bogo станцияси эса уч қанотли бўлиб, у ўта кучли қор бўронларига дош беради. Пўлат устунларда ўрнатилган бу мажмуада бир вақтнинг ўзида 60 нафар олим яшаб, ишлай олади.
Омонд Ҳаус, Антарктика

Сурат манбаси, Alamy

Сурат тагсўзи, Антарктикадаги биринчи доимий аҳоли маскани тошлардан тикланган Омонд Ҳаус бўлиб, уни 1903 йили 33 нафар шотландлиялик олим қурган. Бугун унга Аргентина ҳукумати қараб туради.
Жон Керри Shackleton биносида

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри олдинроқ ўтган аср бошида ёғочдан тикланган Shackleton биносига борганди. Илгари имконини топган давлат Антарктикага келиб, ёғоч бино тиклаб, ўз байроғини тиккан. Аммо 1950-йиллар охирларига келиб, айни амалиётга чек қўядиган халқаро қонун қабул қилинади.
АҚШнинг McMurdo мажмуаси, Антарктика

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШнинг кичик қишлоқдек бўлиб қолган соҳилдаги McMurdo мажмуаси эса ўз вертолёт майдончасига ҳам эга. 1962-1972 йиллар оралиғида ядровий қувват билан ишлаган айни гўша Антарктикадаги энг катта аҳоли маскани саналади. Ёзда бу ерда 1200 одам яшаб, ишлайди.
McMurdo станцияси, Антарктика

Сурат манбаси, Peter Rejeck, NSF

Сурат тагсўзи, Антарктиканинг энг катта "шаҳри" - McMurdo мажмуасида қаҳвахона, кинотеатр ва насроний черкови ҳам бор.
Антарктикадаги Halley III мажмуасига кириш эшиги

Сурат манбаси, British Antarctic Survey

Сурат тагсўзи, 1973 йили Британия тиклаган Halley III маркази 10 йилдан кейин ташлаб кетилган. Чунки бу жойга келиш ўта қийин бўлиб, станция ичида ҳаво айланишини таъминлаш ҳам жуда қийин кечган.
Британиянинг Антарктикадаги Halley VI станцияси

Сурат манбаси, Michal Krzysztofowicz

Сурат тагсўзи, Британия 2013 йили замонавий Halley VI илмий-тадқиқот мажмуасини қуриб битказди. Бу станция муз устида бир жойдан иккинчи жойга кўча олади.
Halley VI станциясидаги ётоқхона

Сурат манбаси, James Morris

Сурат тагсўзи, Янги Halley VI станцияси барча қулайликларга эга. Ҳар бир ётоқхонанинг ташқарига қараган ўз деразаси бор.
Жанубий Африкага қарашли Sanae IV станцияси

Сурат манбаси, Dr Ross Hofmeyr

Сурат тагсўзи, Антарктикадаги қор бўронлари муаммосини биринчи бўлиб Жанубий Африка бартараф этган. Бу мамлакат 1997 йили ўзининг янги Sanae IV станцияси биносини пўлат устунлар устида барпо этган. Бўрон турса, қор қуюни станция тагидан ўтиб кетаверади.
Neumayer III станцияси

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Германиянинг Neumayer III станцияси ер сатҳидан 6 метр баландда жойлашган. Ёз пайти бу марказда 50 киши, қишда эса 9 киши яшаб, ишлайди.
Конкордия илмий-тадқиқот маркази, Антарктика

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат тагсўзи, Антарктикада Италия ва Франция бирга тиклаган Конкордия илмий-тадқиқот марказидан эса Европа Фазо Агентлиги фойдаланиб келади.
Малика Елизавета" станцияси

Сурат манбаси, International Polar Foundation, Rene Robert

Сурат тагсўзи, Бельгия 2009 йили қуриб битказган "Малика Елизавета" станцияси қуёш ва шамол энергиясида ишлайди. У - Антарктикадаги энг экологик тоза бино. Бошқа кўплаб бинолар дизель ёқилғиси билан ишлайди.
"Малика Елизавета" станцияси

Сурат манбаси, International Polar Foundation, René Robert

Сурат тагсўзи, "Малика Елизавета" станциясида ўрнатилган фотовольтли қуёш батареялари электр қуввати ишлаб чиқаради. Улар қорни эритиб, ошхона ва ҳаммом учун сув ҳам иситиб беради.
Taishan макети

Сурат манбаси, Alamy

Сурат тагсўзи, Хитой ҳозир Антарктикада ўзининг тўртинчи илмий-тадқиқот марказини қуришга киришмоқда. Мана бу - Taishan номли янги марказ макети.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг