"Камолот" хавотири ёшларданми?

Ўзбекистондаги "Камолот" ҳаракати Интернет ижтимоий тармоқларини ёпиш таклифини илгари сурган.
Хабарларда айтилишича, "Камолот" ижтимоий тармоқларнинг ёшларга салбий таъсиридан хавотирда ва Фейсбук, Телеграм ва Одноклассники тармоқларининг мамлакатда фаолиятини тўхтатиш йўлларини изламоқда.
Бу ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонликларга салбий таъсири борасида билдирилаётган илк хавотир эмас.
"Камолот" фаоллари ижтимоий тармоқларнинг террорчилик тарғиботи манбасига айланганидан ташвишланаётганини айтмоқдалар.
Айни пайтда Интернет ижтимоий тармоқлари матбуот қаттиқ назорат остига олинган Ўзбекистонда инсонлар эркин ахборотдан хабардор бўлишининг кам сонли йўлларидан бўлиб қолмоқда.
Россияда миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига айланганидан Россиянинг "Одноклассники" тармоғи ўзбекистонликлар орасида оммалашган.
2016 йил бошида "Одноклассники" бир кеча-кундузда фойдаланувчилар сони 51 миллион кишига етгани ҳақида эълон қилди.
"Одноклассники"нинг мобил версияси тармоқнинг Ўзбекистон фуқаролари орасида янада кенг тарқалишига олиб келган, тобора кўп киши яқинлари билан мулоқотда ундан фойдаланмоқда.
Узоқдаги қариндошларининг аҳволидан бохабар бўлиб туриш учун қулай бўлган Skype ва бошқа мессенжерлар 2015 йил ёзидан Ўзбекистон ҳудудида ишламай қолган.
Дастлаб расмийлар буни профилактика тадбирлари билан изоҳлашди.
Бироқ кузатувчилар бу тадбирларни ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг жамиятни тобора ёпиқ жамиятга айлантириш истаги билан боғлайдилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












