Ўзбекистон: халқ норозилиги интернет ижтимоий тармоқларида

Сурат манбаси, none
Ўзбек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида анча танилишга улгурган Фейcбук гуруҳларидаги "фаровон ҳаёт"ни манзараловчи суратларига муқобил равишда халқ орасидаги бир қанча ижтимоий муаммолар ҳақида Фейcбук саҳифаларида турли мавзулар кўтарилмоқда.
"Общественный контроль УЗ24" каби Фейсбук гуруҳининг саҳифасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вилоятлардаги газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар, жамиятдаги иқтисодий шароит, жумалдан ўзбек фуқароларининг муҳожиротга кетиш сабаблари ва шунга ўхшаш бир қанча муаммолар ҳақида изоҳлар қолдирилган.
Фаровон ҳаётни тасвирловчи "Общественный контроль УЗ24" томонидан пост қилинган суратга берилган изоҳларда жамиятдаги бир қанча муаммолар акс этган. Жумладан, пенсионерлар билан боғлиқ муаммо ҳақида "Светлана Дусметова" шундай деган: "Бундай нархлари бор юртда, фақатгина миллиардерларгина яшай олади. Пенсионерлар қирилиб, йўқ бўлишга маҳкум қилинган".
"Бундай расмни кўргандан кейин қандай қилиб Ўзбекистондан кетиш мумкин" - деб илова берилган 19 мартда чоп қилинган суратга ўз фикрини билдирган гуруҳ фойдаланувчиси "Юрий Ве" шундай жавоб берган: "Жуда осон! Бу ҳаммаси хўжакўрсинга))) Халқ камбағал. Ўртача ойлик фақатгина нон-чойга етади".
Фейсбук фойдаланувчиси "Бахши Ташев" бундай бойликларга эга давлат ривожланиши кераклигини айта туриб, шундай дейди: "Бироқ шундай бир тўймас ва кўпайиб турувчи, бошқача қилиб айтганда, тепага ҳомийлик қилиб турувчи мафия бор, бизнинг фаровонлигимиз шу мафияни деб, қурбон бўлмоқда… Мамлакатдаги табиат ва осойишталик бу бир-биридан фарқ қилувчи тушунчалар. Яхши кунлар келгунича кетиш керак…".
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси "Татьяна Танечка" Ўзбекистонни ривожланиш бобида Қозоғистондан "ўн йилларга" орқада қолганини қайд этган. "Ўзбекистон ҳақида суратлар чиройли. Ахборотда ҳар доим ўйнаётган ва ашула айтаётганлар кўрсатилади, худди бизда ҳаммаси қаймоқдек, гўё бизда ҳаммаси яхши, одамлар бахтлик ва муаммоси йўқ. Ҳаммаёқда пора, ҳар олди бердида пора. Агар болница ёки милицияда танишинг бўлмаса, хонавайрон бўлдим деявер. Қанчадан қанча қобилиятлик инсонлар юртимиздан йўқолиб бормоқда, " - дейди "Татьяна Танечка".
У яна олийгоҳларга кириш учун катта поралар берилаётганини ва юқори лавозимларда уқувсиз инсонлар пора туфайли ўтирганини айтиб ўтган. "Қандай ривожланиш ҳақида гапириш мумкин, аксинча, ҳаммаси тобора ёмонлашмоқда. Бу қурилаётган кўприклар ва ҳаммаёқдаги арчалар кимга керак? Яхшиси халқ ҳақида, уларнинг яшаш тарзи ҳақида қайғуришса бўларди, " - дейди у.
"Леонид Турсунов" қиш кунлари Самарқандда "газ ва электр энергиясисиз" яшашни таклиф қилган. "Амир Кутфитдинов" эса "Ҳар ойда ойликдан олиб қолишади, лекин газ йўқ ва свет мунтазам равишда берилмайди. Газ ҳидини сезмаймиз лекин пул тўлаймиз. Шу нормал холатми???" – деб, гуруҳни сўроққа тутган.
"Ажойиб халқ, мўъжизакор табиат, лекин мент ва мутасаддиларнинг сурбетлигига дуч келганингда, ҳақиқий гўзалликни кўрмай қоласан, " - дейди "Олга Тян".
Фойдаланувчи "Алина Милко" эса "Общественный контроль УЗ24" гуруҳининг хозирги фаолиятидан норозилигини билдириб ўтган: "Общественный контроль, тушунишимча сизларни ватанпарварларлар сифатида ёллашган. Ўтган бир ой давомида ҳаёт муаммолари ҳақида бир дона ҳам пост қилмадинглар, сизлар фақат тарғибот билан машғулсизлар. Синдиришдими ёки синдингларми? Мен гуруҳдан чиқдим" – деб ёзган бу фойдаланувчи.












