“Ўзбекистонда футбол ва санъатга цензура йўқ”

Бойкотлар иш бердими?
Сурат тагсўзи, Бойкотлар иш бердими?

Ўзбекистонда футбол мавзуси биринчи ўринда туради, чунки бошқа долзарб мавзуда хабарлар чиқса ҳам, ижтимоий тармоқларда фаоллар ўз фикрларини эркин изҳор этишдан нисбатан тийилишади. Иккинчи мавзу эса...қўшиқчилар билан боғлиқ, аммо бугун футбол ҳақида гаплашсак.

Афтидан, футбол мавзусига келганда ҳеч ким жим тура олмайди, айниқса терма жамоанинг кетма-кет мағлубиятларидан кейин мухлислар жунбушга келишади.

Сўнгги Эронга бой берилган ўртоқлик учрашуви ва Шимолий Кореяга “ҳоккей хисобида“ ютқазилган Жаҳон ва Осиё кубоги қўшма саралаш ўйинидан кейин силласи қуриган ўзбек футбол мухлислари ва мутахассисларининг ғазаблари қайнаган кўринади.

Шундай бўлсада, айрим мухлисларга кўра, ҳар доимгидек терма жамоа мураббийси Миржалол Қосимовнинг баҳоналари тахт.

Ушбу баҳоналар футбол ишқибозларининг энсасини янада қотирган кўринади.

Илгарилари об-ҳаво ва узоқ сафарлар беҳона бўлган бўлса, бу сафар Миржалол масалага “ижодий” ёндашди – энди рўйхатга “сунъий қопламали чим” қўшилди.

Ўзининг “боллада айб йўқ” машҳур иборасини тарк этиб, бу гал айбни ҳаммага, хусусан ветеран дарбозабон Нестеревга юклаб қўя қолди.

Бунга ўз муносабатини билдирган @Aslanov_K шундай деди: “Кўп марта айтганман: Ҳамма айбдор дейиш ҳеч ким айбдормас дейиш билан БИР ХИЛ!”.

Баҳоналардан тоқати тоқ бўлган мухлислар Миржалол Қосимовни “халққа қарши давомли кураш”дан воз кечиб истеъфо беришга чақиришди.

“Ўзбекистонда Қосимовдан яхшироқ тренер борми йўқми, нима алоқаси бор, нега бошқа тренерларга шанс берилмайди?” деб қўшимча қилди @Aslanov_K.

Миржалол Қосимов яна танқидлар тиғи остида...
Сурат тагсўзи, Миржалол Қосимов яна танқидлар тиғи остида...

Баъзилар “илҳом” келгани туфайли шеърлар битишди - @Shoir_Mutti: “Кўзингни каттароқ оч.......... тўрту нўлгаҚани Широқ бўлсайди,Ташлаб келарди чўлга...”

Миржалол Қосимовнинг истеъфосини талаб қилганлар, ўзларини Twitter тармоғига уришди.

#Qosimovketsin хаштаги пайдо бўлган. Хаштаг билан изҳор этилган фикрлардан:

@odilbek9: “Бир гап айтай жаноблар бутун бошли МТЖ футболчилари истеъфо берса ҳам Қосимов термада қолади”.

@atxamuz: “Умуман футбол федерациясида ишлавотканла кетсин ҳеч шу пайткача ҳеч футболга фойдаси теймади”.

@murodDJjon: “Марказдаги ҳаммани олиб ташлаб бирорта олигархга бериш керак футболимизни”. ‏

@baxtiiyar: “Миржолол Қосимов вақтида яхши футболчи бўлди, лекин яхши мураббий бўлолмади шунинг учун #Qosimovketsin”.

@UmidjonSayid: “Қосимов бирорта твитни ўқийдими, бирон ким унга айтадими, федерацияни кулоғига борадими йўқми, твиттерда битта гап #qosimovketsin!”

“ Хуллас, айтаман десак гап кўп. Шунга яраша футболимизнинг ҳам дарди оғир.Футболимизни истиқболли кунларини кўришни истасак ўзгаришларга қўл уриш керак. Қосимовдан тортиб, ЎФФнинг салқин хоналаридан ташқарига чиқмай ўзбек футболи учун “жон куйдирадиган” айрим амалдоргача,” деган stadion.uz блоггери Дилшодбек Жуманиёзов.

Баъзи ижтимоий тармоқ фаоллари натижани олдиндан кўргандек ёзғириб қолишди. ‏

@UzFutbol шундай шарҳ қолдирган: “’Оғир карвон поездимиз ЖЧ2018 сари машаққатли ва асабни ўйнатар йўлга чиқяпти. Асаби бўшлар,юрак хасталиги борлар тушиб қолганингиз яхши”.

“Ўзбек футболи холига, хайвонот боғидаги маймунлар рўмолча олиб йиғламоқда,” дея қўшимча қилган @UzFutbol.

Шухрат Баходирович Рахмонов ёзади‎:

ҲОЗИРГИНА: МИРЖАМОЛ ҚОСИМОВ ВА УНИНГ ШОГИРДЛАРИ "ШИМОЛИЙ КОРЕЯНИНГ 2015 ЙИЛДАГИ ЭНГ ЯХШИ ЖАМОАСИ " - ДЕБ ТОПИЛДИ.

@Okaginam “Сизлар ишонинглар! МҚ биззи ЖЧга опчиқади!!” дея киноя қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio