Сўз Сизга: Ўзбекистондаги қийноқлар ва кўкракларни безаётган Георгий лентаси ҳақида

Сурат манбаси, Getty
Facebook даги “Ижтимоий минбар” ва "Сўз сизга" рукнларимизда ҳибсхоналардаги қийноқлар ва Георгий лентасига оид мавзуларни муҳокама этдик...
Amnesty International ташкилоти чиқарган ҳисоботдан бир иқтибос.
"Қўлларим орқамга қайирилиб кишанланганди... Икки милиционер мени дубинкалар билан уришди, тепишди. Мен ҳушимдан кетиб қолдим. Ҳамма жойларимга уришди, бошимга, буйракларимга... Ҳушимдан кетиб қолсам, юзимга сув сепиб уйғотишар ва яна уришарди... "
Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистонга оид йирик ҳисоботида мамлакат мустақилликка эришганидан бери давом этиб келаётган энг шафқатсиз тергов усули – қийноқ ҳақида сўз боради.
Аввалроқ келтирилган иқтибос, эрта тонг милиция идорасидаги ҳибсхонага олиб борилган ва нима учун ҳибсга олингани айтилмасдан шафқатсизларча калтакланган шахсга тегишли.
Ташкилотга кўра, Ўзбекистонда қийноқлар қўлланиши "очиқ сир".
Аксарият ўзбекистонликлар милиция ё МХХ (СНБ) томонидан дўппосланган ва қийноққа тутилган қариндоши, қўшниси ё ҳамкасбини шахсан таниши ҳам сир эмас.
Биз ўз муштарийларимиздан қийноқларга доир фикрларини сўраган эдик, хусусан, МХХ ва ИИВ ходимлари ўз жиноятлари учун жавоб бермасликларига ишонишадими?
Қийноқ қўллайдиган шахс буни ўз ихтиёри билан қиладими?
Айрим жавоблар билан ( қисман таҳрир қилинган) танишсак:
Юрий Кулкулин:
Komil Ahmedov:
Munirahonim Nur:
Komil Ahmedov:
Айбек Самиев:
Sirli Bay Kadirov:
Айбек Самиев:
Қизиғи, айни мавзу бўйича ҳеч ким бу гал одатдагидай “тинчлигимизни кўромаяпсизлар”, ёки “шукр қилинглар, гуллаб –яшнаётган Ўзбекистонда яшаяпмиз” деган фикрларни билдиришмаган.
Гўё ҳамма Ўзбекистонда қийноқ қўлланилиши ҳар куни чиқадиган қуёш каби тайин ва буни рад этиш мантиқсизлик деган фикрда якдилдай...
Георгий лентаси ҳақида фикрлар бўлинган
Шу кунлар Facebook даги “Сўз Сизга” рукнида яна бир кўтарган мавзумиз Георгий лентаси билан боғлиқ бўлди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар орқали Георгий лентаси рамзига қарши кампания бошланган.
Хусусан, Ўзбекистонлик фаоллар "юртимизни босиб олганларга берилган энг олий мукофотлардан бўлган Георгий лентаси Ўзбекистонда рамзга айлантирилишига қаршимиз", деб шиор ташлаганлар.
Айни мавзу ҳам қизғин мунозараларга сабаб бўлган.

Сурат манбаси, Reuters
Temur Aliev:
Mohir Dadaboev:
Shuhrat Ikrom:
Хамдам Худайбердиев: Лентага каршиман!
Shahriyor Samadov:
Sanjarbek Ahmadbekov:
Uvaysiy Hikmat:
Aziz Mirzakulov :
Akmal Maxmudov:
Рустам Сагдиев:Агар Россия уз элчихонаси оркали шу лентани таркатаетган булса, бу галабада узбек халкини хам урни борлигини тан олиб хурмат билдириши деб кабул килиш керак.Яширмайман нафакат бу масалада , балким куп масалаларда жаноб Путинга хурматим баланд.
Burhon Choriev:
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio












