Вена: Франция ортидан, Австрияда ҳужум – ҳужум “исломий террорчилар” ишими? - дунё, янгиликлар, O'zbekiston, Fransiya, Turkiya, Islom dini, dunyo, yangiliklar

Видео тагсўзи, Вена бўйлаб аксилтеррор амалиётлари бошланиб кетган...

Франция ортидан, Австрияда ҳужум - ҳужум "исломий террорчилар" ишими? - Қуролли ҳужумлар ортидан, пойтахт Вена бўйлаб аксилтеррор амалиётлари бошланиб кетган. Қурбонлар бор.

Отишмалар тўрт кишининг умрига зомин бўлган, йигирмага яқинини яралаган. Улардан етти нафарининг аҳволлари оғир экани айтилмоқда.

Қуролли шахслар кеча, душанба куни кечқурун Вена марказидаги олтита турли сатҳни нишонга олишган.

Австриялик масъуллар ҳодисани "исломий террор" ҳужумига нисбат беришган.

Полиция бир ҳужумчини отиб ўлдирган, камида бир гумондорнинг ортидан тушган.

Австрия Ички ишлар вазири ўлдирилган ҳужумчини "исломий террорчи", деб атаган.

Vienna crime scene - police, 3 Nov 20

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Отишмалар кузатилган қатор марказий кўчаларда полиция ходимлари тиқилиб кетган

Тўрт қурбондан икки нафарининг аёл, яна қолган шунчасининг эркак киши экани айтилмоқда.

Аёллардан бири официантка бўлган. Иккинчиси эса, олган жароҳатларидан ўтган тунда касалхонада вафот этган.

Тўрттовлон ўққа учган пайтларида Вена марказий синагогаси яқинидаги одамлар билан гавжум бар ва ресторaнларда бўлишган.

Аммо ҳужумдан нишон синагога бўлгани ёки йўқлиги маълум эмас.

Австрия Ички ишлар вазири орада матбуот анжумани ҳам берган.

Карл Неҳаммер полиция томонидан ўлдирилган кучли қуролланган шахс ИШИД хайрихоҳларидан бўлганини айтган.

Ички ишлар вазирига кўра, унинг уйи тинтилган ва у ердан видеоматериаллар топилган, мусодара этилган.

Полициянинг твитидан маълум бўлишича, бу шахсда сохта портловчи моддали белбоғ бўлган.

Armed policemen stand out of their car near the State Opera in the center of Vienna on November 2, 2020

Сурат манбаси, Getty Images

Карл Неҳаммерга кўра, яна камида бир нафар "кучли қуролланган ва хавфли" ҳужумчи очиқда бўлиши мумкин.

Мулозимлардан келтирилаётган иқтибосларда ҳужумчиларнинг сони тўрт нафар экани тахмин этилади.

Ҳужумчиларнинг айнан ким эканликлари ва ҳужумдан мақсадлари аниқ нима бўлгани тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Ҳужумларга масъулиятни ҳам ҳалича бирор бир гуруҳ ўз зиммасига олиб чиқмаган.

Австрия Ички ишлар вазири одамларни Вена марказидан узоқроқ туришга ундаган.

Ота-оналарни бугун, сешанба куни болаларини кўчага чиқармасликка чақирган.

Opera guests leave the state opera under the supervision of armed policemen, in the centre of Vienna on November 2, 2020

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Венадаги давлат Опера театрини одамлар қуролли полиция ходимлари ҳамроҳлигида тарк этишган

Австрия канцлери буни "жирканч террорчилик ҳужуми", деб атаган.

Ҳужум Австрия ортиб бораётган коронавирус ҳолларини жиловлаш учун бутун мамлакат бўйлаб янги чеклов чораларини жорий этишига саноқли соатлар қолган бир пайтда кузатилган.

Кўпчилик тунги комендантлик соати кишидан аввал, кўчада еб-ичиб қолиш истагида бўлган.

Қатор Европа давлатлари лидерлари Венадаги ҳужумларни кескин қоралаб чиқишган.

Жумладан, Британия Бош вазири "даҳшатли ҳужумлардан қаттиқ ларзага тушгани"ни айтган.

Венадан аввал Франция устма-уст ҳужумларнинг нишонига айланган.

Сўнггиси ўтган ҳафта Ниццада юз берган, пичоқ билан қуролланган ҳужумчи уч кишини ўлдирган ва яна бир неча нафарини яралаганди.

Armed police stand guard outside the Interior Ministry in the centre of Vienna on November 2, 2020

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳужумлар ортидан, Австрия Ички ишлар вазирлиги биноси атрофида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek