Ўқишга кириш имтиёзлари Ўзбекистон Конституциясига зид

Олий ўқув юртига кириш тестини топшираётган абитуриентлар

Сурат манбаси, uza

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Жамоатчилик олий ўқув юртига киришда имтиёз берилганларнинг тоифалари кўпайиб кетмадими деган саволни қўяётганига анча бўлди.

Чунки Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони кам, ҳужжат топширган ёшнинг 10 дан бири учун ўрин бор, холос.

Бу ўринларнинг айримлари ҳам ҳарбий ёки милиционерларнинг болалари учун "банд қилинган".

Ниҳоят бу масала парламентда ҳам кўтарилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова айрим соҳада ишлайдиганларнинг фарзандлари олий ўқув юртига киришлари учун имтиёзлар берилиши ўқишга қаттиқ ҳаракат қилган ёшлар учун яхши хабар эмаслигини айтган.

Қонунчилик Палатаси депутати Мақсуда Ворисова

Сурат манбаси, kun.uz

"... қабул ўринлари ўтган йилгига нисбатан ошгани кўплаб ёшларни қувонтирди. Лекин, менимча, ўқишга киришда имтиёзлар берилиши тўғрисидаги янгиликлар чин дилдан ўқиб, тайёргарлик кўриб юрган ёшларимизни ўйлантириб қўйди, ҳатто қалбини оғритди", деган Қонунчилик палатаси депутати.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ворисова хоним Ўзбекистон Конституциясида ҳамманинг тенглиги эътироф этилганини эслатган.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар тенг ҳуқуққа эга эканликлари белгиланган. Демак, ота-онаси қаерда хизмат қилиши ёки фуқаронинг айрим ютуқларга эга бўлиши Конституцияда белгиланган меъёрдан устун қўйилиши мумкин эмас.

Нима учундир мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медал соҳиби бўлган абитуриентга ҳеч қандай имтиёз йўқ, лекин республика фан олимпиадалари ғолибларига имтиёз белгиланган. Ёки бўлмасам, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаларига белгиланган имтиёз. Агар шу танловда олий таълимга имтиҳонсиз кириш имтиёзи бекор қилинса, танловда қатнашувчи қизлар таркиби қандай ўзгарар экан?.."

"Мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги ходимлар фарзандлари учун белгиланган имтиёзни ҳам тушуниш қийин. Шундоғам бу тизимлардаги ходимлар катта имтиёзларга эга. Энди уларнинг ҳисобидан фарзандларига ҳам имтиёз берилиши қанчалик ижтимоий адолат тамойилига тўғри келади?..

troll.uz

Сурат манбаси, Troll.uz

Айтайлик, оддий деҳқон ёки боғбоннинг ўқишни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ истайдиган қора кўз фарзанди кимларгадир имтиёз берилгани учунгина "йиқилса", жамият, сиз билан биз унга адолатсизлик қилган бўлмаймизми? Бундай фарзандларнинг қалби синмайдими? Дили оғримайдими?..", дея савол қўйган Мақсуда Ворисова.

Ўзбекистонлик машҳур блоггер Troll.uz "Конституцияни ўқиб туриш керак. Қизиқарли нарсалар ёзилган", дея муносабат билдирди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek