Халқпарварлик сиёсатини илгари суришда Мирзиеёвга пандемия ёрдам бераяптими? Koronavirus

Президент Мирзиёев 26 майдаги видеоселектор йиғилишда

Сурат манбаси, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар Россияда эмас, ўзининг туғилиб ўсган жойида оиласини боқишга етарли маош ёки даромадли бўлишларини истайди, бунинг учун янги иш жойларини барпо этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини доим урғулаб келади.

Бироқ президентнинг бу истагини ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги сиёсати ҳамон катта тўсиқларга учраётгани сир эмас, халқ манфаатига қаратилган янгиликлардан ўзларининг шахсий манфаатида фойдаланиб қолишни истаётган амалдорлар давлат раҳбарининг сиёсатини саботаж қилаётганлари кузатилмоқда.

Оддий одамлар Президент Мирзиёев ислоҳотларининг самарасини ўз ҳаётларида кўрмаслиги ислоҳотларни обрўсизлантириши ҳам бор гап, турмуш шароити яхшиланишини қарийб 30 йил кутган аксар ўзбекистонликларга реал ўзгаришни кўрсатиш муҳимлигини президентнинг ўзи ҳам истайди.

Шундай бир шароитда халқпарвар сиёсат йўлида радикал қадамлар талаб қилинади, охирги ойларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси шароитида инсонлар саломатлигини асраш ва иқтисодиётда ўзаришлар ясаш мақсадида кўраётган чоралари сўнгги уч йилдаги сиёсатига тўсиқларни олиб ташлаш йўлидаги қадамлардан деб баҳоланмоқда.

Бу, авваламбор, сармояларни бир неча йилдан кейин натижаси кўринадиган лойиҳаларга эмас, инсонларга йўналтириш истагида кўринади.

Хусусан, Президент Мирзиёев 26 май куни ўтказган инвестиция масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишда янги иш ўринларини яратиш, одамларга сармоя киритиш муҳимлигини, кўприклар ва бошқа объектлар қурилишини эса кечиктириш мумкинлигини таъкидлаган.

Шунингдек, "давлат раҳбари баъзи мансабдорларнинг халқнинг ҳақиқий дарду ташвишларидан узоқда эканлигини таъкидлади. Қабул қилинаётган қарорларнинг жойларда ижро этмаслик хиёнат сифатида қабул қилиниши" айтилди дея видеоселектордаги Президент Мирзиёев чиқишидан иқтибос келтирди маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

"Бош вазир ўринбосарларига келгуси йил учун Инвестиция дастурига биринчи навбатда янги иш ўринлари яратадиган ва камбағалликни камайтиришга ёрдам берадиган лойиҳаларни киритиш мезонларини жорий этиш топширилди", дейилади расмий ахборотда.

Коронавирус пандемияси шароитида деярли барча соҳалар тўхтаб қолганда хусусий тадбиркорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг "ягона таянчи" бўлганини таъкидлади Президент Мирзиёев.

"Пандемия даврида аҳолимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, бандлик ва бюджет барқарорлигини таъминлаётган асосий танячимиз - биттаю битта тадбиркор, ишбилармон бўлди. Агар тадбиркорларимизни қўллаб-қувватламаганимизда охирги уч йилда бу натижалар бўлармиди, деган савол кўндаланг турибди. Албатта, бўлмас эди", деди Президент Мирзиёев.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бундан кейин Ўзбекистонда фақат чет элдан сармоя киритган инвестор учун мўлжалланган имтиёзлар маҳаллий инвесторларга ҳам тақдим этилиши хабар қилинди.

"Мисол учун, хусусий инвестор ўз ҳисобидан 25 миллион доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари бюджет ҳисобидан қуриб берилади", деб хабар берди маҳаллий нашрлар.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek