Коронавирус: Ўзбекистон вакцина устида ишламаяпти. Нега?

Коронавирус

Сурат манбаси, CCV

Сурат тагсўзи, Аввалроқ Ўзбекистон коронавирусни нима билан даволаётгани маълум бўлган эди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон вакцина ишлаб чиқишдан воз кечган.

Бу ҳақда Тошкентданги Вирусология илмий-текшириш институти бош илмий ходими, профессор Хайрулло Мустафоев маълум қилган.

Ўзбек олимининг "Правда Востока" нашрига берган интервьюсида айтишича, вирус ўз хусусиятларини доимо ўзгартириб тургани боис самарали вакцинани ишлаб чиқиш имконсиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Менинг назаримда, бу вақт ва маблағларни бекорга сарфлаш", - деб айтган Ўзбекистоннинг етакчи вирусолог олими.

Унинг сўзларига кўра, бунинг ўрнига Ўзбекистон тест тизимларига эътибор қаратмоқда ва аллақаон уларни ишлаб чиқаришни бошлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон коронавирусни нима билан даволаётгани маълум бўлган эди.

Соғлиқни сақлаш расмийлари ўзбекистонликларни даволашда хлорохин номли препарат қўлланилаётганини айтишган. Бунга қадар безгак касалини даволашда ишлатилган ушбу препарат кўпгина давлатларда яхши натижа кўрсатгани айтилади.

Вакцина ўзи нима?

Олимларга ишониладиган бўлса, биз ҳар куни коронавирусни тўхтатишга қодир вакцинага бир қадам яқинлашмоқдамиз.

Аммо бу ерда икки нарса муҳим. Биринчидан, вакцина хавфсиз бўлиши ва ишлаши керак.

Бу эса бир кечада амалга ошмайди.

Вакцина бизнинг организмимиз учун, таъбир жоиз бўлса, кўргазмали қуролга ўхшайди.

У вирусни инсон танасига хавфсиз бир шаклда таништиради. Кейинги сафар росмана вирус ёки инфекция ҳужум қилган пайти иммунитет тизимимиз уни таниб олади ва қандай қилиб курашишни билади.

Жаҳон соғлиқ ташкилотининг айтишича, ҳозирда 70 дан ортиқ олимлар гуруҳи вакцина устида иш олиб бормоқда.

Баъзи университетлар вакцинани тезлатиш учун бошқа барча лойиҳаларни тўхтатиб қўйишган. Баъзи вакциналарни аллақачон ҳайвонларда, бошқаларини инсонларда синаш бошланган.

Вакцина қачон тайёр бўлади?

Оксфорд университети олимларининг айтишларича, илк вакцина шу йил сентябрида чиқиши мумкин.

Аммо бу ҳамма ишлар ҳар бир босқичда режага мувофиқ борса.

Борди-ю битта нарса нотўғри кетса, ҳаммаси бошига қайтиши мумкин.

Кўпчилик вакцина бир, бир ярим йилда тайёр бўлиши ҳақиқатга яқин, деб ҳисоблайди.

Бу 2021 йил ўртаси, дегани.

Нима учун бунчалик узоқ? Чунки вакцинани ишлаб чиқариш кўп вақт олади.

Коронавирус ҳақида билмайдиган нарсаларимиз ҳали кўп.

Аммо биз унинг генетик кодини биламиз. Генетик код бу режа ёки лойиҳа дегани.

Баъзи олимлар коронавирусдан парчаларни ажратиб олиб, ўрнига мавжуд вирусларни қўйиб чиқиш йўли билан коронавирусга ўхшаган нарса ясашмоқда. Ва уларни ҳайвонлар ёки инсонларда синашмоқда.

Бошқалар эса генетик коднинг ўзини инсон ё-да ҳайвон танасига киритишмоқда. Олимлар нимадир янги нарсани топганлар пайтлари уни қайта бошдан синаб кўриш керак бўлади.

Вакцина самарали ва ён таъсирлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун клиника шароитида қайта ва қайта синалиши керак.

Шундан кейин вакцинани жуда катта сонда ишлаб чиқариш ва бутун дунёга етказиб бериш керак бўлади.

Коронавирус

Коронавирус билан боғлиқ вазият ва унга қарши кураш чоралари, хатто даволаш усуллари ҳам давлатдан давлатга фарқ қилади. Бунда ўша давлатнинг тиббиёт тизимидан тортиб, демография, жамият ва унинг тузилмасига қадар кўплаб омилларнинг таъсири бор. Аммо аксар давлатлардаги олимлар бир фикрда якдил - узоқ муддатда коронавируснинг вакцинадан бошқа чораси йўқ. Ўзбек олимларининг ҳаммаси хам вакцина иш бермайди, деган фикрга қўшилмайди. Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жануби ғарбий университет докторанти, биолог Бахтиёр Шералиев вакциналарни замонавий тиббиётнинг энг катта ютуғи, деб ҳисоблашини айтади.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ўзбекистонда ҳозирга қадар вакциналар яратиш бўйича лаборатория тадқиқотлари ўтказилмаган. Бу борада фундаментал тадқиқотлар олиб бориш учун моддий-техник база етишмайди.

Аммо Бахтиёр Шералиев Ўзбекистоннинг бу борадаги қилиши керак бўлган ишлари бор, деб ҳисоблайди.

Расман ҳозиргача коронавируснинг давоси топилмаган, Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти томонидан тасдиқланган биронта препарат ёки муолажа усули мавжуд эмас.

Асосий тавсия ҳали ҳам қўлни яхшилаб ювиш ва ижтимоий масофа сақлаш.

Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти буни кўпгина давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам босқичма-босқич карантиндан чиқиш бошланган шу кунларда яна бир бор эслатмоқда.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek