Каъба тўсилди: Коронавирус инсонларни иймонидан айирадими? Ўзбекистон O`zbekiston Хитой

Каъба

Сурат манбаси, ABDEL GHANI BASHIR

Сурат тагсўзи, Каъба атрофи ўраб олинди.

Коронавирус нафақат кундалик ҳаёт тарзини ўзгартирмоқда, балки эътиқод ва диний амалларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Кўплаб мусулмон мамлакатлари Жума намозларини бекор қилишмоқда, Умра тўхтатилди.

Сабаби - одам кўп йиғиладиган жойларда коронавирус тарқалиши тезлашади, деган хавотир.

Чекловлар ва ўзгаришлар бошқа динларда ҳам кузатилади.

Дунёни саросима ва ваҳимага солган коронавирус олдида эътиқод ва тақвони сақлаб қолиш қанчалик имконли?

Мусулмонлар

Мусулмонлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мусулмонлар Каъба ёпилганда ҳам ташқарида намоз ўқишди.

Маккадаги Каъба атрофи ҳам стрелизация қилинди ва ўраб олинди.

Бугун атрофи анча бўшаб қолган. Зиёратчилар унга қўл текизишлари мумкин эмас.

Умра тўхтатилган.

Чет эллардан ҳеч ким Макка ва Мадинага шаҳарларига келиши мумкин эмас.

Кўплаб мусулмонлар бу тақиқ Рамазон пайти ва ундан кейин Ҳаж зиёрати вақтида ҳам бекор қилинмаса, нима бўлади деган хавотирдалар.

Шиа мусулмонлари

Шиа мусулмонлари учун муқаддас қадамжо бўлмиш Ироқдаги Нажаф шаҳрига хорижий зиёратчилар келиши тақиқланди.

Аммо Эрондаги Шиа мусулмонлари Қум шаҳридаги Ҳазрати Маъсума зиёратгоҳига боришмоқда.

Баъзилар "мен коронавирусдан қўрқмайман" деб зиёратгоҳларни ўпишмоқда.

Аммо аксар мусулмонлар учун янги вирус кўп нарсани ўзгартиргани йўқ.

Чунки одамлар уйда ҳам намоз ўқишлари мумкин.

Насронийлар

Ватикан

Сурат манбаси, ALBERTO PIZZOLI

Сурат тагсўзи, Рим Папаси телеибодат қилди.

Рим Папаси вирус хавфи туфайли якшанба ибодатини интернет орқали бажо қилди.

Католик дини маркази - Ватикан жойлашган Италия бугун буткул ёпилган.

Ҳамма уйда қолиши айтилса ҳам, папа барча руҳонийларни одамларнинг ҳолидан хабар олишга ундамоқда.

Аммо одамлардан камида бир метр узоқда бўлиш айтилди.

Лекин Юнон (Грек) Православ черкови ҳеч бир ўзгариш қилгани йўқ.

Руҳонийлар битта қошиқни черковга келган ҳамма ибодатчининг оғзига тиқиб чиқишмоқда.

Яҳудийлар

Яҳудий оила

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Кўп яҳудийлар бирон бинога кирганда ўпишади ё қўл текизишади.

Аксар яҳудийлар бирон бинога ё хонага киришса, уни ё ўпишади, ё қўл текизадилар.

Таъзияга борганда, азадорни қучоқлаб, ҳамдардллик билдирадилар.

Яҳудий диний етакчиларига кўра, барибир, таъзияларда одамларга бир-бирингизни қучоқламанг, деб айтиш осон кечмаяпти.

Бироз эркин фикрли синагогалар эса интернет орқали маслаҳат беришни бошлашган.

Ўпишмаслик, қучоқламасалик ва муайян масофада туриб гаплашиш каби янгиликлар ўргатилмоқда.

Европа Раввинлари Анжумани эса Таврот каби муқаддас битикларни ўпмасликни таъкидлашмоқда.

Ҳиндулар

Ҳиндуларнинг Ҳоли ранглар байрами коронавирус ваҳимаси тарқалган пайтга тўғри келди.

Бунда одамлар бир-бирларига рангли упа сепиб, хурсандчилик қилишади.

Бош Вазир Моди бу байрамга бормаслигини айтиб, бошқаларни ҳам шунга чақирди.

Аммо диний байрамни бекор қилиш осон эмас: кўпчилик ниқоб тақиб, Ҳолини нишонлади.

Дин ва эътиқод масаласида кўп асрлик одатларни ўзгартириш осон эмас.

Айрим диндорлар "ҳаммаси Худодан" деган фикрга таянишади.

вирус логоси

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek