Ўзбекистон: камбағалликни камайтириш учун газ, свет таъминотини яхшилаш керак O'zbekiston

Сурат манбаси, Ferghana news
Давлат тадбиркорликни ривожлантириш билан Ўзбекистондаги камбағалларнинг сонини камайтирмоқчи.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 феврал куни камбағалликни камайтиришга бағишланган видеоселектор мажлис ўтказди ва жумладан шундай деди: "Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани".
Интернет ижтимоий тармоқларида мамлакатдаги камбағаллик ва ҳукуматнинг камбағалликни камайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари кенг муҳокама мавзуларига айланди.
- Ойига 4,6 млн сўм топадиган беш кишилик оила камбағал деб кўрилиши керак
- Шавкат Мирзиёев 4-5 миллион ўзбекни камбағалликдан қандай қутқармоқчи?
- Янги бож сиёсати бойни янада бой, камбағални қашшоқ қиладими?
- Ўзбекистон: 2020 йилдаги беш асосий янгилик халқ ҳаётида қандай акс этади?
- 2019 йилда Ўзбекистон 1996 йилга қайтдими?
"Жаҳонда камбағалликни камайтириш масаласи билан Бирлашган Миллатлар ташкилоти шуғулланади", дейди иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаев.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
БМТ мамлакатларнинг Ялпи Ички Маҳсулотини кўпайтиришни камбағалликни камайтиришнинг самарали чораси деб билади.
Бироқ мамлакат ЯИМи баланд бўлгани билан жамиятда табақаланиш кучли бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам иқтисодиёти ривожланган мамлакатда ҳам аҳолининг муайян қисми камбағал яшаши мумкин.
Шунинг учун кичик бизнес, тадбиркорликни ривожлантириш камбағалликни йўқотишда муҳим деб кўрилади.
Мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш учун электр ва газ таъминотини узлуксиз қилиш, йўлларни талаб даражасига олиб келиш - қисқа қилиб айтганда, зарур инфраструктурани барпо этиш талаб қилинади.
"Чунки маҳалла тадбиркорлик билан шуғулланадиган инсонларни аниқлаб, уларга ёрдам берган билан умумий инфраструктура қониқарли бўлмаса, газ, электр етишмай турганида бу тадбирларнинг яхши натижа бериши қийин бўлади", дейди иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаев.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek



































