Ўзбекистон: Абдуллаев ва Муродов устида ўқилган ҳукм барча адолат мезонлари доирасида эдими? O'zbekiston, Abdullayev, Murodov

Сурат манбаси, kun.uz коллажи
Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов айтишича, Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари, хавфсизлик хизматининг собиқ юқори лавозимли мулозимлари устидан ўтказилган ёпиқ маҳкама жараёнлари қатор саволларни пайдо қилган.
25 феврал куни Ўзбекистон Олий Суди мамлакатнинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов, Давлат Хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж. Игамовларга ҳукм ўқилгани ҳақида хабар тарқатди.
Олий Суд ахборот хизматига кўра, маҳкама Ўзбекистон Ҳарбий судида ёпиқ ўтказилган.
- "Давлат тўнтариши" ҳаракатими? Отабек Муродов иши Ихтиёр Абдуллаев ишига боғлиқ кўрилмоқда
- Бош прокурор Отабек Муродов нима сабабдан ишдан олингани айтилмаяпти, унинг қаердалиги номаълум
- ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 18 йилга озодликдан маҳрум этилди
- Президент Мирзиёев: Абдуллаев ҳам, бошқаси ҳам катта срок олади ҳали
- ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев тергов қилинмоқда
Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга 5 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси, Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж.Игамовга 19 йиллик қамоқ жазолари тайинлангани хабар қилинди.
Ушбу маҳкама қарори уч мулоҳазага ундайди, дейди Лондонда истиқомат қиладиган сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
"Биринчиси, Ўзбекистон адлия тизимида ҳамон жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан, инглиз тилида due process дейиладиган ҳуқуқ кафолати масаласида. Яъни, бу адолатли, шаффоф, очиқ суд учун талаб қилинадиган барча процедураларга риоя қилиниши масаласи. Ўзбекистонда юқори лавозимли мулозимларнинг устидан суд тингловлари ёпиқ ўтказилади. Ва бу шахсларга конкрет қанақа айбловлар қўйилди, ҳимоя томони ўз чиқишларида нима деди, судланувчиларнинг ўзлари нималар дейишди, томонлар келтираётган аргументлар нималар, қийноқлар қўллангани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалар асосли? Мана шу саволларга жавоблар жамият ва кенг жамоатчиликка тақдим этилмагани бу шахсларга нисбатан қўйилган айбловларнинг ҳуқуқий базаси кучли экани борасидаги шубҳаларни юзага келтиради", дейди сиёсий таҳлилчи.

Сурат манбаси, .
Алишер Илҳомов айтишича, юқори лавозимли мулозимлар устидан суд жараёнларини ёпиқ ўтказишга қарор қилингани - давлат жамият манфаатини назар-писанд қилмаётганини намойиш этади.
"Ихтиёр Абдуллаев ва Давлат Хавфсизлик хизматининг юқори лавозимдаги мулозимлар устидан маҳкама жараёнлари ёпиқ ўтгани - давлат билан жамият ўртасида улкан жарлик мавжудлигини кўрсатади. Давлат кимларнидир қамаяпти, кимнингдир бўйнига айб қўйяпти, аммо жамиятга бу ҳақда жуда кам ахборот тақдим этилмоқда. Бу дегани жамият, жамоатчилик манфаати назар-писанд қилинмаяпти. Чунки жамият, жамоатчиликнинг бу иш тафсилотини билишга ҳаққи бор, билиши лозим ҳам. Чунки бу ерда гап жамият манфаати ҳақида бормоқда. Шунинг учун бу иш ҳақида хаёлга келган иккинчи мулоҳаза - кланлар ўртасидаги ўзаро орани очиқ қилиш можароси эмасмикан, деган шубҳа. Шунинг учун ҳам бу иш, давлат ва жамиятга қарши реал жиноятларга, конституция ва қонунларни бузишга қанчалар боғлиқ, ёки бу жиноят иши кланлараро курашнинг бир кўринишими? Бу борада менинг бир нарса дейишим қийин. Сабаби, албатта шаффофликнинг ҳали ҳам тўла йўқлигидадир. Бундан олдин бир неча судлар бўлганини биз яхши эслаймиз. Гўёки коррупцияга қарши кураш баҳонасида ҳокимиятга эришиш йўлида ёки ресурсларга эга чиқиш йўлида ўз муқобилларидан қутулиш ҳоллари бўлган. Ўз рақибидан қутулиш борасида икки томон ҳам қўштирноқ ичида "зўр"лиги аввалдан маълум", дейди Алишер Илҳомов.
"Ушбу жиноят ишини Ўзбекистон давлат тизимидаги беқарорлик аломати сифатида кўриш мумкин. Бугун бир инсонни юқори лавозимга тайинлашади, орадан бир йил ўтиб эса у панжара ортида ўтиради ва терговчи сўроқларига жавоб қайтаришига тўғри келади. Бу мамлакат маъмурий, кадрлар тизимида ислоҳот кузатилмаётган бугунги тизимга хос хусусият. Муайян лавозимга қандай одам тайинланади? Унга қандай талаб қўйилади? Биз ҳозирча худди ўйин карталари алмаштирилганидек Каримов замонидаги кадрларнинг ўрни алмашаётганинигина кузатаяпмиз, холос. Ҳукуматда айрим янги қиёфалар бор. Улар орасида ёш, Ғарб олий ўқув юртларини битирган мутахассисларни кўриш мумкин. Аммо бу ёшлар ҳам борган сайин кўпроқ олдинги режимда ўрнатилган ўйин қоидалари бўйича "ўйнаётганларини" кўраяпмиз. Ёпиқлик, шаффоф эмаслик, адолатли суд тизимини таъминламаслик сингари Каримов замонидаги "ўйин қоида"лари Ўзбекистонда бугун ҳам кучда. Бугун Ўзбекистон учун мустақил адлия тизимини барпо этиш масаласи долзарб. "Юқори" ёки президентнинг буйруғи билан эмас, ўзи мустақил фаолият юритадиган суд тизимини яратиш долзарб. Ҳозирча биз бу нарсаларни кўраётганимиз йўқ. Одатда бундай жиноят ишларининг ташаббускори президент маъурияти бўлади", деди Би-би-сига Алишер Илҳомов.
Ҳарбий суднинг ёпиқ маҳкамалари
2015 йилдан Ўзбекистон Бош Прокурори лавозимини эгаллаган Ихтиёр Абдуллаев 2018 йил 31 январида Миллий Хавфсизлик хизматининг раиси этиб тайинланган, март ойида МХХ Давлат Хавфсизлик хизмати этиб қайта ташкил қилинди.
2019 йил январида Ихтиёр Абдуллаевнинг саломатлиги туфайли лавозимидан олингани хабар қилинди, кейинроқ у, ДХХ раиси ўринбосари Жаҳонгир Эгамов, Олий суд раиси собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқоновларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани эълон қилинди.
2018 йил бошида Ўзбекистон Бош Прокурори лавозимини эгаллаган Отабек Муродовнинг 2019 йил июнида ишдан олингани ва порахўрликда айблангани хабарлари тарқалди.
Ўзбекистон Бош Прокуратураси Отабек Муродовнинг жиноят иши Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўрилаётганини маълум қилди.
Ўтган йили сентябрида Ихтиёр Абдуллаев ва юқори лавозимларда ишлаган 22 мансабдор устидан ҳукм эълон қилинди.
Ҳарбий Суд ҳукмига кўра, собиқ бош прокурор ва собиқ ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев жиноий уюшма ташкил қилган.
Жиноий гуруҳ аъзолари деб топилган 23 шахс мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб, жуда кўп миқдорда пора олиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, товламчилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш каби қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топилганини хабар қилди Олий Суд матбуот хизмати.
Маҳкамада ДХХ раиси собиқ ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга 16 йил, ДХХ раиси собиқ маслаҳатчиси Алишер Ишанходжаевга 17 йил, собиқ Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаевга 14 йил, Адлия вазирлигининг Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосари Юсуфбой Ходжаевга 8 йил, собиқ Бош прокурор ўринбосари Ғайрат Хидоятовга 5 йил, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баходир Деҳқоновга 5 йил, Наманган вилояти собиқ прокурори Улуғбек Тошевга 5 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
"Қолган 15 нафар судланувчига ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, жазолар тайинланди", деб хабар тарқатган Ўзбекистон Олий Суди матбуот хизмати.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














