Ўзбекистон: Ортиқхўжаев можароси - жамоатчилик Президентнинг қарорини кутмоқда

Facebook

Сурат манбаси, Facebook

Ўқилиш вақти: 3 дақ

"Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги Конституция ҳимоячиси ва Кафили Президентдан Ортиқхўжаевнинг журналистларга нисбатан ўлим таҳдиди борасида қандай йўл тутаркин, деган қарорни кутиб ўтирибди. Кичик мулозимнинг хатоси ва патронаж тизими, бугун Президентга ва Ўзбекистоннинг стратегик обрўйига соя солиб бўлди", дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

Унинг Фэйсбук саҳифасида ёзишича, ижтимоий тармоқлар инсоният тарихида мисли кўрилмаган ижтимоий фаоллик эшикларини очди. Бугун ҳар бир одам, яширинча еки ошкора, ўз фикрини-эмоцияларини билдириш имкониятига эга. Бу фикрларни жисмоний тўсиқлар энди чеклай олмайди. Фаоллашув, ҳокимият масаласини ниҳоятда ўткирлаштирди.

"Ҳокимият, у қанчалик легитим ёки легитим эмаслиги, бугун олий даражада муҳим омилга айланди. Чунки фикр алмашиш ва шакллантириш жуда фаол бўлган вазиятда, одамларнинг жисмоний фаоллигини тўсиш қийин бўлиб бораверади. Шу кунгача, ижтимоий тармоқлар манаман, деган қудратли авторитар ҳукуматларни йиқитди. Қолганлари ҳам пишиб етилмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Нима учун легитимлик муҳим? Одамлар тан олмайдиган, ҳурмат қилмайдиган ҳокимият, фаол фикрларнинг танқидий нишонига айланади, ҳокимиятга нисбатан ҳурматсиз муносабатлар тезда қалинлашиб боради. Бир куни келиб, бу салбий оғирлик ҳокимиятнинг пойдеворини синдиради, ижтимоий портлаш бўлади, ёки сиёсий инқироз вужудга келади".

"Ўта салбий"

Раббимовнинг ишонишича, бундан кейин жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш қийин бўлади.

"Уни (жамоатчиликни-таҳр) фикр алмашинувидан тўсиш имконсиз, репрессия қилиш оқибатлари салбий бўлар экан, ҳокимият олдида ягона тўғри йўл қолади - ўзини ислоҳ қилиш ва жамиятнинг ишончини қозониш. Бошқа йўллар қисқа муддатли, ҳокимиятнинг ўзи учун ўта қиммат ва ўта салбий ҳисобланади".

Ўзбекистон сиёсий доираларида патронаж тизими мавжудлигига эътибор қаратган таҳлилчига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими билан бўлган сўнгги можарода кичик бир туман ҳокимининг ўринбосари масаласи, бутун бошли давлат репутацияси учун, ниҳоятда катта муаммога айланган.

qalampir.uz

Сурат манбаси, qalampir.uz

Сурат тагсўзи, Ортиқхўжаев аъзоси бўлган Сенат ҳодиса юзасидан сукут сақламоқда

Энди эса, бугун Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги Конституция ҳимоячиси ва кафили Президентдан Ортиқхўжаевнинг журналистларга нисбатан ўлим таҳдиди борасида қандай йўл тутаркин, деган қарорни кутиб ўтирибди.

"Кичик мулозимнинг хатоси ва патронаж тизими бугун Президентга ва Ўзбекистоннинг стратегик обрўйига соя солиб бўлди. Сиёсий ўйин қоидаси шундай бўлиши керакки, муаммолар жойида, ҳуқуқий доирада, сиёсий совуққонлик билан тезда ҳал қилинмас экан, оқибати ҳамма учун, Президентдан тортиб, оддий ҳалқ учун ҳам, салбий бўлади. Чунки, бошида Президент легитимлигини йўқотади, охирида, бу, халқнинг, одамларнинг қашшоқлиги, имконсизлигига олиб келади", дея хулосалайди Камолиддин Раббимов.

"Ниҳоятда жиддий"

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Сешанба куни Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга таҳдидини қоралаганлар қаторига Европа Иттифоқи ҳам қўшилган.

ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси (вакиллиги-таҳр) мамлакат журналистларига қарши таҳдидларни яқиндан кузатаётганини айтган.

Фэйсбукдаги постида Европа Ититфоқи фикр эркинлиги демократик жамиятнинг ажралмас бир қисми эканини айтиб, журналистларнинг хавфсизлигини таҳдид остида қўядиган ҳар қандай ҳаракат "ниҳоятда жиддий" олиниши кераклигини таъкидлаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Аввалроқ Ўзбекистондаги Британия ва АҚШ элчиликлари ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили таҳдидларни қоралаб чиққан ва ҳар томонлама текширув ўтказишга чақирганди.

Ўтган дам олиш кунлари интернетга сиздирилган аудиода Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилган овоз журналистларни "итнинг боласи" деб атаган ва уларни гейга чиқариш ва йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган.

Kun.uz сешанба куни аудионинг "нисбатан тўлиқ" вариантини эълон қилган.

Унда ҳоким "ҳеч қачон бундай қилмаслиги"ни айтади.

Аввалроқ Бош прокуратура аудиодаги ёзувнинг ҳаққонийлигини текшираётганини айтган.

Ортиқхўжаев аъзоси бўлган Ўзбекистон Сенати ҳодиса юзасидан сукут сақламоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek