Ўзбекистон: Қашқадарёдаги бу қишлоқда ҳақиқий тош даврига тушиб қоласиз

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё вилоятининг бир қишлоғида сиз ҳақиқий тош даврига тушасиз.

Зарафшон тоғи тугаган ерда, Чироқчи туманидаги Қуруқсой қишлоғида 10-14 минг йиллик ёки Ўрта Тош Давридан қолган ёдгорликлар топилган.

Бу обидани маҳаллий аҳоли Сийпантош деб атайди.

Алоқадор мавзулар:

Улкан қум тошлардан иборат Сийпантошда тош даври одамлари чизган расмлар ва ҳатто илк саноқ рақамлари акслари сақланган, деб ишонилади.

Ёдгорлик ёши ҳам ўртача 10-14 минг йиллик деб тахмин қилинади.

Сийпантошдаги бармоқ излари
Сурат тагсўзи, Сийпантошдаги бу бармоқ излари 10-14 минг йиллик бўлиши мумкин.

Қадимий қоятошлардаги қизил рангли расмларда тош давридаги инсонлар ҳаёти ҳамда турмуш тарзи ҳақида муҳим маълумотлар аксланган.

Аммо Сийпантош ўтган аср давомида деярли муҳофаза қилинмаган.

Маҳаллий аҳоли бу ерни муқаддас санаб, зиёратгоҳга айлантиргани туфайли омон қолган.

Бундай ёдгорликлар аслида дунёда ноёб.

Франция, Испания ва Ўзбекистон каби бир нечта давлатда учрайди, холос.

Ўзбекистонда Қашқадарёдаги айни Сийпантош ёдгорлигидан ташқари Навоий вилоятида Сармишсой ва Сурхондарёда Зараутсой қоятош расмлари ҳам сақланган.

Сийпантош бугун хавф остида. Ўзбекистон ҳукумати эндиликда айни обидани муҳофазага олиб, бу ерни халқаро туризм марказига айлантмоқчи.

Бу қанчалик амалга ошадиган вазифа? ББС Ўзбек Хизмати, "Севимли" телаканали ва Ўзбекистон Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ҳамкорлигида махсус лавҳа тайёрлади.

Мухбир ва продюсер: Рустам Қобил

Тасвирчи: Бахтиёр Набиев ва Шаҳбоз Озодов.

Муҳаррир: Хайрулло Файз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek