Ўзбекистон нархлари Лондон нархларидан фарқлими? BBC Uzbek Москва мухбири текшируви

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Британия пойтахти Лондон бутун дунёдан келган меҳмонларга шоппинг учун қулай жой деб кўрилади.

Шаҳар қимматлиги билан ном чиқарган бўлса-да, бугунда унда ҳар қандай ҳамёнга боп маҳсулотни топа оласиз.

Ўтган 2018 йил Британия дўконлари учун охирги 10 йил ичидаги энг қийини бўлди.

Кўплар дўконлар ёпилиши, бизнеслар касодга учраши, иш ўринлари қисқартирилиши ва Рождество давридаги тижоратнинг сустлиги савдогарларни шошириб қўйди.

Лекин, айни дамда, Британия савдо соҳаси ўзини қайта кашф қилмоқда.

Йиллар оша минглаб одамларни иш билан таъминлаб келган йирик универмаглар ёпилиб кетаётган бир пайтда, кичик, қайишқоқ ва тез ўзгарувчан брендлар ривожланяпти.

Айни дамда интернет савдосининг оммавийлашиши билан харидорларнинг дўконларига чиқиш кўлами камайиб бормоқда.

Соҳиба Ҳаётга кўра, Лондонда ҳамёнбоп маҳсулотлар ҳам кўп
Сурат тагсўзи, Соҳиба Ҳаётга кўра, Лондонда ҳамёнбоп маҳсулотлар ҳам кўп

2018 йилда e-commerce, яъни интернет орқали савдо Британиядаги олди-сотдининг 20 фоизини ташкил қилди.

Эркин бозор манзарасида рақобат ўта юқори бўлиб қолар экан, брендлар қандай бўлмасин харидорларни ўзларига жалб қилишга уринмоқда.

Баъзилар ҳатто маҳсулоти кўламини камайтириб, дўконларининг жозибасига кўпроқ сармоя киритса, бошқалар маҳсулот сонини кўпайтириб нархини имконқадар пасайтирмоқда.

Лондон, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадиган бойваччалар учун оҳанрабо бўлиб қолар экан, энг машҳур ва қиммат брендлар ҳам уларнинг хизматида.

Ҳозирда Лондондаги Би-би-си қароргоҳида тажриба орттираётган Би-би-си Ўзбекнинг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт танлов билан қизиқиб кўрди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek