Ўзбекистон ва Хитой: жамлоқдаги ўзбеклар учун Шавкат Мирзиёев нима қила олади?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бир гуруҳ ўзбеклар Шавкат Мирзиёевга Хитой ҳибс жамлоқларида сақланаётган миллионлаб уйғур ва ўзбекларнинг тақдирига бефарқ бўлмаскка чақиришди.

Фаоллар Хитойдаги жамлоқларда уйғур, қозоқ, қирғизлар билан бирга ўзбеклар ҳам сақланаётганини айтмоқда.

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Мурожаатни ташкил қилувчиларга кўра, бу Ўзбекистон ҳукуматининг Хитойга мурожаат қилишига тўсқинлик бўлмаслиги керак.

"Мазкур лагерлар фаолиятига қарата Қозоғистон ва Қирғизстон ҳукуматлари ўз муносабатларини билдиргани ва Хитой ҳукуматидан ўз миллатдошларига қилинаётган босимни тўхтатишни сўраганларидан сўнг лагерлардаги қозоқ ва қирғиз қондошларимизнинг аҳволлари яхшиланган, кўплари озодликка чиққан", дейилади унда.

Хитой ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий мусулмонлари учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қурмоқда.

Бу ҳақда Би-би-си янги далилларга эга бўлганди.

Экспертларга кўра, биз топган муассасалардан бири дунёдаги энг катта ҳибс марказларидан бири бўлиши мумкин.

Шинжондаги уйғурлар орасидаги миллионлаб мусулмонлар маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.

Хитойлик мусулмон

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Хитой бир миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, ўзбек ва тоджик мусулмонларни жамлоқларда қамаган.

Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.

Уларга кўра, бу терроризм хавфи билан курашиш мақсадида ташкил қилинган "касбий тайёргарлик марказларидир".

Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.

Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.

Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek