Миллат ва мусулмонлар: Хитой миллион уйғурни махсус лагерларда сақлаяптими?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хитой ўзининг ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий аҳоли учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қуришда давом этяпти.

Бу ҳақда Би-би-си янги далилларга эга бўлди.

Хитой бу ҳибсхоналарни терроризм хавфи билан курашиш, ҳамда аҳолига хунар ва Хитой тилини ўргатишни мақсад қилувчи "қайта тарбиялаш марказлари" деб тасвирлаган.

Аммо, экспертларга кўра, Би-би-си топган муассасалардан бири дунёдаги энг катта ҳибс марказларидан бири бўлиши мумкин.

Миллионлаб мусулмонлар бу лагерларда маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.

Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.

Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.

Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.

Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.

Ибрат Сафо Лондонда бўлиб ўтган уйғур жамоаси йиғинида қатнашиб уйғур хонанда ва инсон ҳуқуқлари фаоли Раҳима Маҳмут билан суҳбатлашди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek