Ўзбекистон: Ватан сиғдирмаган тадбиркорлар қаерга йўл олмоқда?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Андижонлик 24 ёшли тадбиркор Жасур Тожиддинов Туркия ва Македонияда бизнес юритмоқда. У ўтган йили ватанида иш қилолмагач Европага йўл олганинини айтади. Тадбиркор тўсиқларга қарамасдан яна Ўзбекистонга қайтиб, бизнес юритишни орзу қилади.
Жасур Тожиддинов Андижон шаҳрида мактаб ўқувчиларини транспортда ташишни йўлга қўйганди.
2017 йилнинг январида бошлаган бизнеси шаҳарда оммалашиб сентябр ойига келиб ундан икки мингга яқин ўқувчи фойдаланарди.
Бироқ далаларда пахта очилиши билан юриб турган бизнеси тўхтаб қолди.
Йўл хавфсизлик патрул хизматидагилар унинг машиналарини хизмат қилаётган вақтда тўхтатади. Масъуллар болаларни кўчага ташлаб, автобусларни пахта даласига ҳашарчиларни ташишга мажбурлайди.
Тадбиркор пахта мавсуми бўлмиш икки ой давомида 3 газель ва бир автобусидан фойдалана олмайди.
Ҳаққини талаб қилиб борганида расмийлар унинг одам ташиш учун лицензияси йўқлигини сабаб қилишади.
"Мен унга тушунтирганман, лицензияси олиш кераклигини. Пулга одам ташийдиган бўлса, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича транспорт воситасини лицензиялаш керак деганман", - дейди "Ўзавтотрас"нинг Андижон шаҳридаги катта етакчиси Аъзамхон Раҳматжонов.
Жасур Тожиддинов Ўзбекистонда ташувчилар лицензия олса ҳам олмаса ҳам пахта даврида теримчи ташишга мажбурланишини айтади.
Бу гапни Аъзамхон Раҳматжонов ҳам бевосита тасдиқлади.
Расмийнинг айтишича, Андижон вилоятида 400 ортиқ ташувчи лицензия олиб фаолият юритади. Пахта бошланиши билан улар ўз "ихтиёри" билан "тушунган ҳолда" одамларни пахтага ташийди.
Ишлари тўсиқ қўйилгач Жасур Тожиддинов Туркияга қараб йўл олган.
Истанбулда Ўзбекистондагидек фирма ташкил қилган тадбиркор бугунги кунга келиб уч мингдан ортиқ ўқувчига хизмат қилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












