"Яна қимматлашиш, лекин Ўзбекистон нархларни эркинлаштириши лозим"

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

16 ноябрдан Ўзбекистонда яна нарх-наво кўтарилади: ҳукумат қарорига биноан, электр ҳақи, газ ва ёнилғи қимматлашади.

1 ноябрдан мамлакатда энг кам иш ҳақи 202730 сўм қилиб белгиланди ёки 10 фоиз оширилди.

Электр ҳақини 9,3 фоиз, газни 10,4 фоиз, бензин нархини эса камида 4,6 фоиз оширишга қарор қилинди.

Бундан олдин ҳукумат ун нархини "қўйиб юбориш"га қарор қилганди.

Хўш, бирдан бир неча маҳсулот нархининг оширилиши оддий аҳолисига оғир юк бўлиб тушмайдими?

Аксар иқтисодий таҳлилчилар фикрича, ниҳоят Ўзбекистон "нархларни бозор ихтиёрига қўйиб бериши" керак.

Иқтисодиётни либераллаштириш турмуш даражаси паст бўлган аксар ўзбекистонликлар учун оғриқли бўлиши мумкин.

Бироқ бу қадам иқтисодиётни юксалтириш учун зарур, экономика бақувватлашганидан сўнг одамларга яхши маош тўлаш имконияти ҳам туғилади.

Ўзбекистонда маош ва нарх-наволар ошишини иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаев таҳлил қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek