Ўзбекистон: Нархлар ошмоқда, ислоҳотлар натижаси қачон кўрилади?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ҳукумат нима сабабдан ўнлаб йиллар давомида нонга нисбатан ушлаб турган субсидияни бекор қилди? Нархлар кўтарилиши ижтимоий ҳимояга муҳтожларга қандай таъсир қилади. Чоршанба кунги жонли дастурда ана шулар муҳокама қилинди.
Буханка нархининг 650 сўмдан 1200 сўмга чиқиб кетгани ижтимоий тармоқларда кенг акс-садо берган.
Нон нархи ортиши ортидан энергия ресурсларининг ҳам нархи кўтарилиши борасида хабарлар пайдо бўлган.
90 фоиз электр энергия ёнилғи электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Уларнинг 84 фоизи 50 йил олдин фойдаланишга топширилган ва модернизацияга муҳтож.
Gazeta.uzнинг ёзишича, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекэнерго» ва «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари иштирокида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида нархларни ошириш масаласи муҳокама қилинди. Энергоресурслар етказиб берувчилари қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотишдаги зарарлар ўсиб бораётгани сабабли тарифларни ошириш зарурлиги ҳақида маълум қилган.
«Нархларнинг қандай шаклда ва қанча фоизларда оширилишининг дастлабки муҳокамалари ўтказилмоқда. Компаниялар сезиларли оширишга қизиқиш билдирмоқда, мамлакат раҳбарияти буни истамаяпти ва бошқа йўлларини топишни талаб қилмоқда», - деган нашр ахборот манбаси.
"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази тадбиркорларининг давлат хизматлари сифатидан қониққанлик даражасини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказган.
Сўровномада иштирок этган ҳар учинчи тадбиркор давлат томонидан ҳеч қандай «ёрдам»ни ҳис қилмасликларини маълум қилган. Иштирокчиларнинг 56 фоизи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш ёмон аҳволда эканлигини айтган.
Меҳмонларимиз Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров ҳамда Қозоғистондан иқтисодчи олим Сапарбай Жубаев.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












