Ўзбекистон: “Энди нон нархини эмас, халқнинг қандай яшашини муҳокама қилинг”
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбекистонда буханка нонлари нархларининг эркинлаштирилиши ва худди шу манзарада баҳосининг қарийб икки бараваргача кўтарилиб кетиши сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий мулоқот тармоқларида энг кўп муҳокама этилган мавзулардан бири бўлган.
"Энди халқ қандай яшашини муҳокама қилиш керак. Бойларга билинмайди. Аммо 500 минг сўм топадиган одам учун ойига камида 36 мингини нонга сарфлаш энди қийин масала бўлиб қолди", - дейди, жумладан, Раҳматуллоҳ ўз комментида.
Катта сондаги аҳоли истеъмол қилувчи ноннинг қиймати билан боғлиқ бу каби ўзгаришлар мамлакат мустақиллиги тарихида кузатилмагани айтилади.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон аҳолисининг сони 33 миллионга етиб қолган, мамлакатда иқтисодий аҳвол нисбатан оғир, ишсизлик анчайин чуқур илдиз отган ва катта сондаги ўзбекистонликларнинг рўзғори меҳнат муҳожирлиги ортидан топилаётган пулга қараб қолган.
Сўнгги ўзгаришлар манзарасида аҳолининг кам таъминланган қисмининг ижтимоий муҳофазаси учун маълум миқдордаги товон пуллари берилиши каби чоралар ишлаб чиқилган.
Аммо бу каби режалар ҳам ижтимоий мулоқот тармоқларидаги баҳсу мунозаралар тафтини боса олмаган.
Ўтган йили ҳукумат озиқ-овқат нархларини назорат қилиш бўйича махсус комиссия тузган.
Комиссия ички бозорда нарх-навонинг сунъий кўтарилиб кетишига қарши чораларни ишлаб чиқиши айтилганди.
Аммо, бу каби чорларга қарамай, Ўзбекистонда қолган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ҳам изчиллик билан ошиб бораётгани кузатилади.
Би-би-си Ўзбек Хизмати ўз саҳифаларида қолдирилган айрим фикрлар асосида қисқа видеолавҳа тайёрлаб, уни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.












