Марказий Осиё: Президент ўз қариндошини ишга олса, қандай қарайсиз?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Минтақада яна бу гапнинг кун тартибига чиқишига Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг яқинда айтган сўзлари сабаб бўлган.
Президент Жээнбеков, "қариндошларимнинг давлат ишларига аралашишларига йўл қўймайман", - деб ваъда берган.
"Менинг бош мақсадим - тинчгина ишлаш ва муддатим тугаши билан ҳокимиятни топшириш", - деган.
Сооронбай Жээнбеков, ўз навбатида, президент этиб сайланиши ортидан "дўст" ва "қариндошлари" пайдо бўлиб қолганидан ҳам шикоят қилган.
"Sputnik" интернет портали қирғиз президентининг, ҳатто, "улар врач қабулига тезроқ кириш ёки аллақандай мансабни эгалламоқчи бўлганларида менинг исмимни айтаётган экан. Мен уларни тезроқ қамоққа олишларини талаб қиламан", - деган сўзларидан иқтибос келтирган.
Қирғизистоннинг янги президенти, "энди тўртинчи синфга ўтганини қўшимча қилиб, ўғли ҳеч қачон Максим Боқиевга ўхшамаслиги"ни ҳам алоҳида тилга олиб ўтган.
Президентлар ўз оила аъзолари ёки яқин қариндошларини давлат идораларида масъул лавозимларга тайинлашлари аксарият Марказий Осиё давлатларига бирдек хос воқеълик бўлади ва аллақачон одатий тус олиб улгурган.
Фарзандлар ва амаллар...
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Дейлик, Тожикистон президентининг тўнғич ўғли Рустам Имомали бир вақтнинг ўзида бир эмас, бир неча лавозимни эгаллайди.
Рустам Имомали Душанбе ҳокими, Халқ депутатлари Душанбе шаҳар кенгашининг раиси, Тожикистон ҳукумати қошидаги Божхона Хизмати Контрабанда ва божхона қоидаларининг бузилишига қарши кураш бошқармаси бошлиғи бўлади.
2009 йилда эса, Республика Ёшлар қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
Бунинг ортидан Тожикистон ҳукумати қошидаги Инвестиция ва давлат мулки қўмитасининг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтирган.
Рустам Имомали, бундан ташқари, Тожикистон Футбол Федерацияси президенти ва мамлакатдаги етакчи футбол жамоаларидан бири бўлган - "Истиқлол"нинг асосчиси ва ҳамсоҳибларидан бири бўлади.
У яна МДҲ ҳудудидаги энг ёш генерал ҳам ҳисобланади.
Қизи Озода Имомали Раҳмон эса, Тожикистон президенти маъмуриятининг раҳбари, унинг Ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлади.
Яқинда президент Раҳмон учинчи қизи - Руҳшонанинг ҳам Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида халқаро ташкилотлар бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланганига оид хабарлар олинган.
Туркманистон Президентининг ягона ўғли Сардор Бердимуҳамедов Ташқи ишлар вазири ўринбосари, мамлакат парламенти Қонунчилик ва нормалар қўмитаси раиси, депутат, майор бўлади ва Рустам Имомалига ўхшаб, президент отасининг "сиёсий вориси" сифатида кўрилади.
Номи каттаю кичик сиёсий доираларда Қозоғистон Президентининг "эҳимолий меросхўри" каби тилга олинувчи Дариға Назарбоева эса, мамлакат Бош вазирининг ўринбосари бўлади.
Сенатор, Қозоғистон Сенати Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг раиси лавозимини ҳам эгаллаган.

Сурат манбаси, courtesy
Дариға Назарбоева бунгача парламент қуйи палатаси раисининг ўринбосари ва "Нур Отан" партияси фракциясининг раҳбари эди.
Ўзбекистон Президентининг қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёеванинг шу йил бошида Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида иш бошлагани хабар берилган.
Катта куёви Ойбек Турсуновнинг ҳам орада президент маъмурияти бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлагани маълум.
Ўтган йил бошида айрим Ғарб наршларида Шавкат Мирзиёев кичик куёви Отабек Шахановнинг президент шахсий қўриқчилари гуруҳига ишга олинганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.
Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизлари ё уларнинг оилалари отаси тириклигида улкан тижоратларни бошқаришган ва дипломатик амалларда ўтиришган.
Минтақада бу мамлакатлар мустақиллиги билан кечган чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида шаклланган бу каби вазият эса:
"Не боис минтақа раҳбарлари давлат бошқарувига хотин-болаларини бемалол аралаштиришмоқда?"
"Ёки қандай қилиб, ўз оила-аъзоларининг улкан бойлик орттиришига тўсиқсиз имкониятлар ярата билишган?", деган саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.
"Марказий Осиёча" сиёсат ва бунга муносабат

Сурат манбаси, Getty Images
Мақола сарлавҳасида қўйилган савол Би-би-си Ўзбек Хизматининг ижтимоий платформаларида ҳам яхшигина баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.
Бунга муносабат билдирилган комментлар сони ҳам анчагинани ташкил қилган.
Улар муносабат, сабаб ва оқибат мазмунида анчайин таҳлилий кўриниш касб этган.
Фикрлар эса, деярли иккига бўлинган:
Шокиржон Ҳамраевнинг ёзишича, "Аралашмагани маъқул, коррупциянинг илдизи мана шундан бошланади. Ҳеч ким қилмайдиган ноқонуний ишларни қариндошлари пора эвазига қилиб бериши кўп кузатилган. Конституция билан тақиқлаб қўйиш керак".
Bahodirkhon Eliboyevга кўра, "Битта қўлда бўлса ҳам, бармоқлар бир хил бўлмайди. Бош бармоқни "бош" деб билсак, "ўрта бармоқ" хунук ишлар қилиши мумкин. Бош бармоқ бошқа бармоқларни (қариндошларни) остига олса, халқ учун мушт пайдо бўлади".
Зуҳра Насритдинова, "Салбий президент шундай қилганидан кейин, вазирлар ўз укаларини ҳам вилоятларга катта ишга жойлаштириб, дўст-жўраларини номига катта-катта савдо марказлари, ресторанлар очиб ташлаган. Бу 40 йиллик эски касаллик-ку. Каттақўрғонга келинглар, кўрасизлар", дейди.
Oghuzhan Kokturk эса, ўз комментини, "Ижобий", деган жавобдан бошлайди.
Аммо бунинг ортидан бир қанча саволларни ҳам ўртага ташлайди:
"Пост совет мамлакатларида хақиқий президент бўлганми? Ҳаммаси бюрократ, поранинг кучайишини қўллаш учун ўзларининг одамларини қўяди-ку, нега энди ундан яқинлари фойдаланмас экан?", - дея сўрайди.
Тўлқин Юлдашев эса, "Если вы хотите победить коррупцию, вы должны быть готовы отправить в тюрьму своих друзей и семью",- деган иқтибосни коммент ўлароқ қолдирган.
Миралишер Маликов, "Салбий ҳолатларга олиб келишини кўп йилдан бери гувоҳи бўлиб келвоммиз, амалдорлар қариндошларининг қонунни бузган ҳолларида ҳам жавобгарликсиз қолиш ишончи: коррупция, қўл остидагиларни таҳқирлаш, қонунни систематик бузиб келишларига олиб келади, амалдаги қудратли раҳбарнинг обрўсига путур етказиб боради", - деб ёзган.
Sayyod Zayniyev, "Biz hech narsani oʻzgartira olmaymiz, toki oʻzimizni oʻzgartirmagunimizcha, aybni oʻzimizdan qidiraylik ey, insonlar", - деган.
Toib Mir эса, "Коррупцияни йўқотишга қаттиқ қасд қилган бир жудаям илғор мамлакатда - агар, раҳбар бўлмоқчи бўлсанг, энг яқин қариндошларингни қамашга таёр бўл, деган шиорни истеъмолга киритишган экан. Биз ўз президентимиздан жудаям котта умид қиламиз. Энг ажойиб инсон, деб танидик. Аллоҳ ишларини ислоҳ қилсин, Ўзи адаштирмасин, миллатимиз учун фойдали қилсин", дея дуо қилиб қолган.
Фарход Култаевга кўра, "Иқтидори шунга етса, виждонли ва ҳалол бўлса, давлатнинг қонунларини севса, Ватанни севса, менимча, бунинг ёмон томони йўқ".
Rahmonali Zafarxonнинг фикрича, "MDH davlatlarini monopolistlar boshqaradi, hamma monopolistlar prezidentning qarindoshlari: temir yo'l, samolyot, internet, mashina, plastik karta..."
Энди эса, Сўз Сизга: Агар, бу масалада ўз сўзингизни айтиш имкони берилса, сиз бунга нима деган бўлардингиз?












