Ўзбекистон, абитуриент 2018: бу йил кириш имтиҳонлари шаффоф бўладими?

Сурат манбаси, http://www.test2018.uz
Ўзбекистондаги 2018 йилги олий ўқув юртларига кириш тест имтиҳонлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида қатор чораларга қўл урилди.
Улардан бири фарзандлари тест имтиҳонларини топшираётган ота-оналарнинг имтиҳон бораётган хоналарда ўрнатилган кузатув камералари орқали жараённи онлайн ва махсус телеканалда томоша қилиш имконияти яратилганидир.
Давлат Тест маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги http://www.test2018.uz/ веб-сайтини ишга туширган.
Аудиториялардаги тест жараёнларини кузатмоқчи бўлган ўзбекистонликларга ўз телевизорларида Viasat Explorer телеканалини топиш ва ушбу каналда имтиҳонларни кузатиш таклиф қилинди.
- Ўзбекистон: Нега ҳамма ҳам ўқишга киролмайди?
- Ўзбекистонда янгича тест: 'Биз ҳануз касални ўзини даволаш билан овора бўлаяпмиз'
- Ўзбекистон, абитуриент 2018: Ректорлар ваколатига кирмайдиган иш бўйича ваъда берди
- "СНБ назоратчилари"ни танқид қилган талаба қиз
- Бош вазир абитуриентга: "Юридическийда нима қиласан, связга бор"
Бу йилги тест имтиҳонларини 1-августдан 15-августгача ўтказишга қарор қилинган.
Олдинги йиллари мобил телефонлар орқали имтиҳон қаллобликларига йўл қўймаслик мақсадида мобил алоқа компаниялари мамлакат бўйлаб бир неча соат мобайнида алоқани узиб қўйишган, бу йил, хусусан, "Билайн" алоқани узмасликка қарор қилгани ҳақида хабар тарқатди.
Бу йил имтиҳон натижаларининг бир кундан кейин эълон қилиниши айтилди.
Бу йил ҳуқуқ-тартибот органлари "ўқишга киритиб қўйиш"га ваъда берган, абитуриентларнинг ўрнига тест имтиҳонини топширишга кириши мўлжалланган "паровоз"ларни ташкиллаштирган шахсларни ҳибсга олдилар.
1-август куни эрталаб Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кириш имтиҳонлари ўтказилаётган Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"га ташриф буюрган.
У тест синовлари ўтказилаётган павилонларда кузатув жараёнлари билан танишган.
Бош вазир Абдулла Арипов 2017 йил 1-август куни ҳам "Ўзэкспомарказ"га борган ва Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари билан танишган эди.
У шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентга Юридик университетга эмас, Тошкент ахборот технологиялар университетига топширишни маслаҳат берганди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















