Ўзбекистонга сармоя йўлида ким ёки нима тўсиқ бўлмоқда?

Сурат манбаси, TIMUR KARPOV
Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналарининг аҳволи ўта аянчли эканини ҳам ўзбекистонликларнинг ўзи ва ҳам хорижий сайёҳлар жуда яхши билишади.
Мамлакатда туризмни ривожлантиришга эътибор кучайтирилгани муносабати билан бу муаммони ҳал этиш зарурлиги таъкидланмоқда.
Бу муаммони ҳал этишга ўз кўмагини таклиф қилаётган ишбилармонлардан бири АҚШда истиқомат қилаётган асли ўзбек Бобур Ҳасан.
У жамоат ҳожатхоналари ва тор жойларда автомобиль қўйиш жойини барпо этиш сингари 2 йирик лойиҳага 40 миллион АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистонга сармоя киритишга қарор қилган.
- Мирзиёев: Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман
- "Самарқандга 45 миллион долларлик сармоя киритмоқчи эдим, аммо..
- "Ғарб сармоядорлари Ўзбекистонда Россия бизнеси устиворлигидан хавотирдалар"
- Мирзиёев четдаги тадбиркорларни қандай қилиб Ўзбекистонга қайтариши мумкин?
- Яна бир ўзбек миллиардер ватанига сармоя киритмоқчи
2018 йил бошида бу икки лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон расмийлари ўшандан бериб "жимиб" кетдилар.
Нега бундай бўлгани сабабини ишбилармон билмайди.
Вақт эса ўтиб боряпти, кунлар қизиди, хорижий туристлар қийналмоқдалар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














